Кеча, 18 март куни АҚШ президенти Доналд Трамп ва Россия президенти Владимир Путин телефон орқали мулоқот ўтказди. Улар Украинадаги урушни тўхтатиш ва тинчликка эришиш муҳимлигини муҳокама қилишди. Иккала давлат раҳбари бу можаро тезроқ ҳал қилиниши кераклиги борасида ҳамфикр эканини таъкидладилар.
Суҳбат давомида Трамп ва Путин АҚШ ҳамда Россия ўртасидаги муносабатларни яхшилаш зарурлигини таъкидлашди. Урушда қурбон бўлаётган инсонлар, сарфланаётган ресурслар икки давлат халқларининг фаровонлигига йўналтирилса мақсадга мувофиқ бўлиши қайд этилди.
Лидерар тинчлик сари илк қадам сифатида энергетика ва инфратузилма соҳасида ўт очишни тўхтатишга келишиб олишди.
Суҳбат чоғида президентлар Яқин Шарқдаги можароларнинг олдини олиш бўйича ҳамкорлик қилиш имкониятларини ҳам муҳокама қилишди.
Ҳар икки раҳбар ҳам АҚШ ва Россия ўртасида яхшироқ муносабатлар ўрнатиш ва улкан имкониятлар яратишни режалаштиришди.