АсосийДунё

Истанбул мэри қамалди

Истанбул мэри Экрем Имамоғлу суд қарори билан қамоққа олинди.

'Истанбул мэри қамалди'ning rasmi

Туркияда суд Истанбул мэри Экрем Имамоғлуни коррупция иши бўйича қамоққа олиш тўғрисида қарор чиқарди. Шу билан бир пайтда, бугун мухолифатдаги Республика-халқ партияси президентликка ўз номзодини кўрсатиш учун дастлабки сайловни ўтказмоқда ва унда ягона номзод Имамоғлудир. Намойишлар давом этяпти.

23 март куни Туркияда суд Истанбул шаҳри мэри Экрем Имамоғлуни коррупция терговининг бир қисми сифатида қамоққа олиш тўғрисида қарор чиқарди.

Суд қарорига кўра, коррупцияда айбланаётган Имамоғлу иш бўйича суд жараёни тугагунига қадар қамоқда сақланади, деб ёзмоқда CNN Türk.

"Бу қарор бизнинг суд тизимимиз учун шармандаликдир", — деди Анқара мэри Мансур Яваш вазиятга муносабат билдириб.

Терговда 100 нафар гумонланувчига нисбатан жиноий уюшмани бошқариш, унга аъзолик, коррупция, порахўрлик, фирибгарлик, шахсга доир маълумотларни қонунга хилоф равишда эгаллаш ва кимошди савдосига коррупциявий аралашув каби айбловлар қўйилган

22 март куни Истанбул ва Туркиянинг бошқа шаҳарларида бўлиб ўтган норозилик намойишларида, мамлакат ички ишлар вазири Али Ерликая маълумотига кўра, 323 киши қўлга олинган. Полиция яна сув пуркагич ва кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланди.

    Бошқа янгиликлар