АсосийЖамият

Ўрта Чирчиқда "Nexia 2" ёниб кетди

Бунга "Nexia 2" ва "Kobalt" русумли автомобилларнинг бир бирига тўқнашиб кетгани сабаб бўлган.

'Ўрта Чирчиқда "Nexia 2" ёниб кетди'ning rasmi

Бугун, 24 март куни соат таҳминан 17:30 ларда Ўрта Чирчиқ тумани ҳудудида, қайрилиб олиш мумкин бўлган жойдан "Nexia 2" транспорт воситаси қайрилиб олаётган вақтида "Kobalt" русумли автомобиль билан тўқнашиб йўл транспорт ҳодисаси содир этган.

Ички ишлар Бош бошқармаси бошлиғининг Матбуот котиби ҳодисаси натижада "Nexia 2" русумли автоуловида ёнғин келиб чиққанлигини маълум қилди. Воқеада ҳаракат иштирокчиларини соғлиғига зиён етмаган. 

Ҳозирда ёнғин тўлиқ ўчирилиб, холат юзасидан Ўрта Чирчиқ тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.

    Бошқа янгиликлар