АсосийДунё

Россия ва АҚШ расмийлари Риёдда Украина бўйича "мураккаб, аммо фойдали" музокаралар ўтказди

12 соатга чўзилган ушбу музокаралар февраль ойида тикланган дипломатик мулоқотдан бери энг узоқ давом этган учрашувлардан бири бўлди.

'Россия ва АҚШ расмийлари Риёдда Украина бўйича "мураккаб, аммо фойдали" музокаралар ўтказди'ning rasmi

Россия ва АҚШ расмийлари Риёдда Украина бўйича "мураккаб, аммо фойдали" музокаралар ўтказди. 

Россия ва АҚШ делегациялари душанба куни Риёдда Украина можароси ҳамда хавфсизлик масалаларига бағишланган "батафсил ва мураккаб, аммо жуда фойдали" учрашув ўтказган. Бу ҳақда сешанба куни Россия делегациясининг раҳбарларидан бири Григорий Карасин маълум қилди.

Қайд этилишича, 12 соатга чўзилган ушбу музокаралар февраль ойида тикланган дипломатик мулоқотдан бери энг узоқ давом этган учрашувлардан бири бўлди.

Карасиннинг билдиришича, музокаралар конструктив руҳда ўтган ва муҳим масалалар муҳокама қилинган. 

"Суҳбат батафсил ва мураккаб бўлди, аммо бу биз учун ҳам, америкаликлар учун ҳам жуда фойдали бўлди," – деди у Россия матбуотига. 

"Кўплаб муаммолар муҳокама қилинди. Албатта, ҳамма нарса ҳал қилинмади, барча масалалар бўйича келишувга эришилмади, аммо бундай мулоқотнинг ўзи жуда долзарб эди. Айниқса, янги маъмурият вакиллари ва экспертлар гуруҳларининг янги аъзолари иштирок этгани нуқтаи назаридан," – дея қўшимча қилган Карасин.

Маълумотларга кўра, томонлар қўшма баёнот устида келишиб олган ва ушбу баёнот  тез орада Кремль ва Оқ уй томонидан эълон қилиниши кутилмоқда.

Россия делегацияси таркибида Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) директори маслаҳатчиси Сергей Беседа иштирок этган. АҚШ томонидан эса Давлат департаменти сиёсий режалаштириш бўлими директори Майкл Антон, Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашидан Эндрю Пик, АҚШ Президенти Доналд Трампнинг Украина бўйича махсус вакили ёрдамчилари Кит Келлог ҳамда Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Майк Уолц қатнашган.

Музокаралар олдидан Кремль маслаҳатчиси Юрий Ушаков Трамп ва  Путин ўртасида яқинда бўлиб ўтган қўнғироқлашув ортидан, Қора денгиз дон ташаббусини қайта тиклаш масаласи ҳам муҳокама қилинишини билдирган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Пит Ҳегсет: Эроннинг янги Олий раҳнамоси майиб бўлган'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:40

    Пит Ҳегсет: Эроннинг янги Олий раҳнамоси майиб бўлган

    Ҳегсетнинг сўзларига кўра, Мужтабо Хоманаий омма олдида кўриниш бермайди ва унинг юз қиёфаси шикастланган.

    'Эрон элчиси Туркияга учирилган ракеталар бўйича изоҳ берди'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:29

    Эрон элчиси Туркияга учирилган ракеталар бўйича изоҳ берди

    Элчи таъкидладики, Эрон ва Туркия дўст ва қардош давлат сифатида тинчлик ва барқарорликни таъминлашга интилади.

    'Исроилда фаластинлик маҳбусга зўравонлик қилиб, қийноққа солган беш нафар аскарга жазо берилмади'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:26

    Исроилда фаластинлик маҳбусга зўравонлик қилиб, қийноққа солган беш нафар аскарга жазо берилмади

    Мазкур жиноят бўйича айблов эълон қилинганидан кейин юзага келган муҳим ўзгаришлар ҳисобга олиниб, айблов хулосаси бекор қилинган.

    'Али Хоманаийнинг беваси тирик экани тасдиқланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:07

    Али Хоманаийнинг беваси тирик экани тасдиқланди

    Унинг вафот этгани ҳақидаги дастлабки хабарлар нотўғри бўлиб чиқди.

    'Нетаньяху  Мужтабони ўлдириш билан таҳдид қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:26

    Нетаньяху Мужтабони ўлдириш билан таҳдид қилди

    У Эронга қарши уруш бошланганидан буён илк бор матбуот анжумани ўтказди.

    'Исроилнинг зарбалари оқибатида Байрутда саккиз киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 12.03.2026 12:38

    Исроилнинг зарбалари оқибатида Байрутда саккиз киши ҳалок бўлди

    Исроилнинг ушбу ҳужуми суиқасд сифатида баҳоланмоқда.