АсосийЖамият

Бугун Президент ифторлик тадбирида иштирок этади

Унга жами 60 минг нафарга яқин киши таклиф қилинган.

'Бугун Президент ифторлик тадбирида иштирок этади'ning rasmi

Бугун, анъанага кўра, Президент Шавкат Мирзиёев ифторлик тадбирида иштирок этади. Бу ҳақида давлат раҳбарининг матбуот котиби хабар берди.

Барча ҳудудларда ёзиладиган ифторлик дастурхонларига нуронийлар, меҳнат фахрийлари, уламолар ва зиёлилар, турли дин ва конфессиялар вакиллари, ногиронлиги бор ва эҳтиёжманд юртдошларимиз, жами 60 минг нафарга яқин киши таклиф қилинган.

    Бошқа янгиликлар