АсосийДунё

Имамўғлунинг ҳибсга олиниши Туркиянинг ЕИга қўшилиш имкониятларини пасайтирмоқда

Германия Туркиядаги норозилик намойишларига муносабат билдирди

'Имамўғлунинг ҳибсга олиниши Туркиянинг ЕИга қўшилиш имкониятларини пасайтирмоқда'ning rasmi

Германия Ташқи ишлар вазирлиги норозиликларга сабаб бўлган Истанбул мэри Экрем Имамўғлунинг ҳибсга олиниши Туркиянинг Европа Иттифоқига қўшилиш имкониятларини пасайтираётганини билдирди.

"Экрэм Имамўғлу ва бошқаларга қарши қўлланилган чоралар фонида Туркиянинг ЕИга аъзо бўлиши бўйича мажбуриятлари тобора қуруқ ваъдага айланиб бормоқда. Сиёсий рақибларга на қамоқхонада, на судда ўрин бор. Ўз келажагини Европа Иттифоқида кўрадиган мамлакат қонун устуворлигини таъминлаши шарт", дейилади Германия Ташқи ишлар вазирлигининг Х ижтимоий тармоғида эълон қилинган баёнотида.

Туркия 1995 йилдан бери Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун номзод давлат ҳисобланади.

    Бошқа янгиликлар