АсосийЖамият

Ўзбекистондаги эски энергоқурилмалар босқичма-босқич фойдаланишдан чиқарилади

Консервация қилиш ишлари Сирдарё, Толимаржон, Ангрен, Янги-Ангрен, Тошкент, Навоий иссиқлик электр станцияларида ва Фарғона иссиқлик электр марказида амалга оширилади.

'Ўзбекистондаги эски энергоқурилмалар босқичма-босқич фойдаланишдан чиқарилади'ning rasmi

2025-2027 йилларда “яшил ривожланиш” моделига ўтиш мақсадида жами 3257 МВт қувватга эга 23 та қурилманинг консервация ва эксплуатациядан чиқарилиши белгиланди. Бу ҳақда “Иссиқлик электр станциялари” АЖ матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

Қайд этилишича, шундан 80 фоизи яъни  2617 МВтли 19 та қурилма “Иссиқлик электр станциялари” АЖ корхоналари ҳиссасига тўғри келади.

Белгиланган режага мувофиқ, эски ва энергия самарадорлиги паст қурилмаларни босқичма-босқич фойдаланишдан чиқариш (консервация қилиш) ишлари Сирдарё, Толимаржон, Ангрен, Янги-Ангрен, Тошкент, Навоий иссиқлик электр станцияларида ва Фарғона иссиқлик электр марказида амалга оширилиши режалаштирилган.

Иссиқлик электр станцияларидаги маънан ва жисмонан эскирган қурилмаларни фойдаланишдан чиқаришдан асосий мақсад ўтган асрнинг 60-70 йилларида қуриб фойдаланишга топширилган, техник шартларга кўра ўзининг эксплуатация муддатини 2 марта, айрим жойларда эса 3 марта кўп ўтаб бўлган қурилмаларни ишдан чиқариш воситасида шартли ёқилғи сарфини камайтириш, маҳсулот таннархини пасайтириш  ҳамда иссиқлик электр станцияларининг атроф-муҳитга таъсирининг олдини олиш ҳисобланади.

Шунингдек, ишлаб чиқаришда самарадорликни ошириш, замонавий энергия тежамкор ва самарадор қурилмаларни жорий этиш мақсадида Президентимизнинг тегишли қарорлари асосида Толимаржон иссиқлик электр станциясида юқори самарадор умумий қуввати 1065 МВт бўлган навбатдаги 3, 4-буғ-газ қурилмаларини қуриб ишга тушириш ишлари якуний босқичга кирган.

Навоий иссиқлик электр станциясида 650 МВт бўлган 3-буғ-газ қурилмасини бунёд этиш ишлари олиб борилмоқда.

“Тошкент шаҳрининг иссиқлик таъминоти сўнги нуқталарида жойлашган маҳаллаларда когенерация лойиҳаларини амалга ошириш” инвестиция лойиҳаси доирасида Сергели туманида 2,3 МВт электр, 11 Гкал иссиқлик ва Юнусобод туманидаги 4-сон иссиқлик маркази ҳудудида 100 МВт қувватга эга газ-поршенли қурилмаси бунёд этилмоқда.

Жорий 2025 йилда бу каби лойиҳалар асосида Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек, Янгиҳаёт, Учтепа ва Яшнобод туманларида ҳам замонай когенерация қурилмаларини қуриб ишга тушуриш режалаштирилган

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкент вилоятида бир гуруҳ шахслар ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди'ning rasmi

    Жамият 13.09.2025 22:42

    Тошкент вилоятида бир гуруҳ шахслар ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди

    Вилоят ИИББнинг берган маълумотига кўра, муштлашув иштирокчиларига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

    'Қозоғистонда 3 нафар ўзбекистонлик вафот этди'ning rasmi

    Жамият 13.09.2025 21:22

    Қозоғистонда 3 нафар ўзбекистонлик вафот этди

    Улар Қозоғистондаги металл йиғув цехида юз берган портлаш оқибатида ҳалок бўлишган.

    'Андижонда Nexia-2 ҳайдовчиси мопед ва велосипедни уриб юборди'ning rasmi

    Жамият 13.09.2025 17:57

    Андижонда Nexia-2 ҳайдовчиси мопед ва велосипедни уриб юборди

    Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ расмий маълумот берди.

    'Фарғонада "права" олиб беришни ваъда қилган автомактаб ходими ушланди'ning rasmi

    Жамият 13.09.2025 15:48

    Фарғонада "права" олиб беришни ваъда қилган автомактаб ходими ушланди

    Ходим бу "ёрдам"ини 1 500 АҚШ долларига "баҳолаган".

    'Хоразмда ЙПХ инспектори Cobalt ойнасини нега синдиргани маълум бўлди'ning rasmi

    Жамият 13.09.2025 14:07

    'Арзон кийим, текин "доставка" — фирибгарларнинг янги тузоғи'ning rasmi

    Жамият 13.09.2025 11:34

    Арзон кийим, текин "доставка" — фирибгарларнинг янги тузоғи

    Тошкент вилоятида "эркаклар кийим дўкони" ниқоби остида фуқароларни алдаб, 100 млндан ортиқ пул ишлаган "уддабуронлар" қўлга тушди.