АсосийДунё

Хитой ҳам АҚШга жавоб қайтарди

Хитой АҚШдан импорт қилинадиган товарларига бож тарифларини 125% гача оширди.

'Хитой ҳам АҚШга жавоб қайтарди'ning rasmi

Пекиннинг жавоб чоралари Оқ уй томонидан хитой маҳсулотларига бож 125, айрим хабарларга кўра 145 фоизгача кўтарилганидан сўнг амалга оширилди. Бу аввалдан мавжуд бўлган 20 фоизлик солиққа қўшимча тариқасида киритилди. The New York Times газетаси шу ҳақда ёзган.

Бугун, 11 апрель, жума куни Хитой АҚШ маҳсулотларига қўйиладиган божлар 84 фоиздан 125 фоизгача оширилаётганини эълон қилди. Бу икки йирик давлат ўртасида авж олаётган савдо уруши доирасида Хитойнинг учинчи бор жавоб чораси бўлди. Хитой Вазирлар Маҳкамаси — Давлат кенгаши — томонидан эълон қилинган ушбу қарордан аввал, пайшанба куни Трамп маъмурияти АҚШга олиб кирилаётган хитой маҳсулотларига қўйилаётган минимал бож миқдори 145 фоиз эканини расман маълум қилди.
Хитойнинг билдиришича, янги божлар шанба кунидан бошлаб кучга киради.

Сўнгги икки ҳафтада дунёдаги икки етакчи давлат ўзаро “бирга-бир” жавоб чораларини қўллаш билан банд бўлиб, халқаро савдода бевосита тўсиқларни кучайтирмоқда. Бу эса жаҳон бозорларини ларзага солиб, кўплаб иқтисодиётларга таҳдид солмоқда.

Шу ҳафта президент Дональд Трамп аввал ўрнатилган “ўзаро жавоб божлари”дан бир қанчасини қайта кўриб чиқди ва бир қатор мамлакатлар учун енгилликлар берди. Аммо Хитойга нисбатан солинаётган юкламаларни камайтириш ўрнига, уларни 125 фоизгача оширишни танлади. Бу қарор Хитойнинг АҚШ маҳсулотларига 84 фоиз бож жорий қилиш ҳақидаги қарорига жавоб сифатида қабул қилинди.
Ўзаро бож урушлари америкалик ва хитойлик компанияларни, уларнинг бир-бирига боғлиқ ишлаб чиқариш ва етказиб бериш тизими – таъминот занжирларини кескин равишда қисқартиришга мажбур қилмоқда. Кўплаб корхоналар ҳозирда вазият барқарорлашишига умид қилиб, буюртмаларни тўхтатмоқда.

Пайшанба куни Оқ уйдаги расмийлар хитой маҳсулотларига қўйилаётган минимал бож миқдори 145 фоиз эканини яна бир бор аниқ таъкидлади. Шу билан бирга, транспорт воситалари, темир ва алюминий маҳсулотлари, ҳамда Трампнинг илк президентлик давридан бери божлар солинаётган бошқа товарлар учун соҳаларга хос қўшимча божлар ҳам жорий этилди.

Жума куни Хитой етакчиси Си Цзиньпин Вашингтон ва Пекин ўзаро божлар орқали зарбалар беришни бошлаганидан буён биринчи марта жамоат олдида бож масаласида фикр билдирди.
“Бож урушида ғолиб бўлмайди. Жаҳонга қарши чиқиш ўзини-ўзи яккалаб қўйишга олиб келади”, — деди у.

Хитой Савдо вазирлиги матбуот котибининг жума кунги анжумандаги баёнотига кўра, Трамп маъмуриятининг Хитойга нисбатан қўллаётган ёндашуви — “иқтисодий жиҳатдан амалиётга эга бўлмаган рақамлар ўйинидир”. “Бу энди жуда кулгили бўлиб кетди”, — дея фикр билдирган матбуот котиби.

Эслатиб ўтамиз, Кеча Трамп Хитойдан келтириладиган товарлар учун божларни 125 фоизга оширган эди.

                                                                                                                                                  Абдуллоҳ Саййид

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон асосан қайси давлатларга маҳсулот экспорт қилаётгани маълум бўлди'ning rasmi

    Дунё 27.05.2026 16:24

    Ўзбекистон асосан қайси давлатларга маҳсулот экспорт қилаётгани маълум бўлди

    Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2026 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон 5,8 миллиард долларлик маҳсулот экспорт қилган.

    'Никоҳсиз туғилган болалар сони кескин ортмоқда'ning rasmi

    Дунё 27.05.2026 10:18

    Никоҳсиз туғилган болалар сони кескин ортмоқда

    Бу ҳолат демографик ўзгаришлар, никоҳлар сонининг камайиши ва аҳолининг қариши билан боғлиқ.

    'Россия Арманистонни газ ва нефтьсиз қолдириш билан огоҳлантирди'ning rasmi

    Дунё 27.05.2026 06:57

    Россия Арманистонни газ ва нефтьсиз қолдириш билан огоҳлантирди

    Москва Ереваннинг Европа Иттифоқига яқинлашувидан норози.

    'Трамп баёнотлари Исландияни ЕИ сари етакламоқда'ning rasmi

    Дунё 27.05.2026 03:34

    Трамп баёнотлари Исландияни ЕИ сари етакламоқда

    Исландияда Европа Иттифоқига қўшилиш масаласи яна кун тартибига чиқди.

    'Нетаньяхуга нима бўлди?'ning rasmi

    Дунё 26.05.2026 12:48

    Нетаньяхуга нима бўлди?

    У Қуддусда шифохонага ётқизилгани маълум қилинди.