АсосийЖамият

Одамларни "Ҳаж"га юбораман деб 37,2 минг доллар пулини олганлар ушланди

Тошкентда лицензияга эга бўлмаган МЧЖлар одамларни алдаб, пулларини қўлга киритган.

'Одамларни "Ҳаж"га юбораман деб 37,2 минг доллар пулини олганлар ушланди'ning rasmi

Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабарига кўра, Тошкент шаҳар Учтепа туманида жойлашган “Mahdiy turizm” МЖЧ ходими 1995 йилда туғилган А.Ж. тўрт нафар фуқарога “Ҳаж” сафарига юборишни ваъда қилган.

А.Ж. МЧЖнинг ушбу фаолият тури билан шуғулланишга лицензияси йўқлигини била туриб, улардан алдов йўли билан 27,200 АҚШ долларини олаётган пайтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Яна бир ноқонуний ҳолат пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманида қайд этилган. “Sohil turizm” МЖЧ директори 1991 йилда туғилган С.Н. икки нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларни “Ҳаж” сафарига юборишни ваъда қилиб, бундай фаолият тури билан шуғулланишга лицензияси бўлмасада, 10,000 АҚШ долларини олган вақтида холислар иштирокида ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан тўпланган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилишлик учун Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига тақдим этилди.

"Ҳурматли фуқаролар, агар сиз ушбу шахслардан ва сайёҳлик фирмаларидан жабр кўрган бўлсангиз Тошкент шаҳар ИИББ нинг 71-206-43-02 рақамига ёки 102 рақами орқали мурожаат қилишингизни сўраймиз", дейилади хабарда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкент аэропортида 6,3 кг марихуанани олиб киришга уриниш фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:00

    Тошкент аэропортида 6,3 кг марихуанани олиб киришга уриниш фош этилди

    Пойтахт аэропортида гийоҳвандлик воситасини мамлакатга олиб киришга уринган хорижий йўловчи тўхтатиб қолинди.

    'Пора билан қўлга тушган инспекторга жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:11

    Пора билан қўлга тушган инспекторга жиноят иши қўзғатилди

    Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси инспектори ўз хизмат мавқеини суиистеъмол қилиб, ноқонуний бойлик орттиришга уринган.

    'Олий таълимга ҳар йили 70 млрд сўм ажратилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:38

    Олий таълимга ҳар йили 70 млрд сўм ажратилади

    Бу ҳақида Президентнинг 10-апрелдаги фармонида қайд этилган.

    'Сел келиши хавфи эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:28

    Сел келиши хавфи эълон қилинди

    “Ўзгидромет” 14-17 апрель кунлари кучли ёғингарчилик сабаб қатор ҳудудларда сел келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

    '“Маликам, энди қара” сериали юлдузи наркотик билан ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:12

    “Маликам, энди қара” сериали юлдузи наркотик билан ушланди

    Актёрнинг расмий вакиллари ҳозирча ҳолат юзасидан ҳеч қандай изоҳ бергани йўқ.

    'АҚШ Эрон портларига нисбатан денгиз блокадасини эълон қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:54

    АҚШ Эрон портларига нисбатан денгиз блокадасини эълон қилди

    Музокаралар муваффақиятсиз якунлангач, Вашингтон Эроннинг нефть савдосини чеклашга қаратилган кескин чорага ўтди.