АсосийЖамият

Пойтахтдаги Ҳастимом мажмуаси реставрация қилинади

Лойиҳа девор таги тўшамаси махсус хумдонда пиширилган мусулмон ғиштидан фойдаланиш шарти билан тасдиқланган.

'Пойтахтдаги Ҳастимом мажмуаси реставрация қилинади'ning rasmi

Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги Илмий-эксперт кенгашининг 9 апрелда ўтказилган навбатдан ташқари йиғилишида Ҳазрати Имом (Ҳастимом) мажмуасига кирувчи бир қатор тарихий объектларга оид таъмирлаш-тиклаш лойиҳалари кўриб чиқилди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.

Шунингдек кенгаш аъзолари Зарқайнар кўчасида жойлашган Абу Бакр Каффол Шоший мақбараси, Бароқхон ва Мўйи Муборак мадрасалари, Намозгоҳ ва Тиллашайх масжидлари бўйича тақдим этилган реставрация лойиҳаларини кўриб чиқиб, бир овоздан маъқуллаган.

Лойиҳаларда ёдгорликларга зиён етказилмаслиги кафолатланиши ва девор таги тўшамаси махсус оби ғишт — 250×250×50 ўлчамдаги хумдонда пиширилган мусулмон ғиштидан фойдаланиш шарти билан тасдиқланган.

Мазкур ишлар бўйича ижро ва назорат Маданий мерос агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси ва «Маданий мерос илмий-тадқиқот институти» давлат муассасасига юклатилган.

Шунингдек, Навоий вилоятидаги Қизилтепа тарихий музейини таъмирлаш ва Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида жойлашган Манак ота зиёратгоҳида мақбара ҳамда ёрдамчи бинолар қуриш лойиҳалари ҳам Кенгаш томонидан маъқулланган

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Сирдарёда тадбиркор аёлга шилқимлик қилган мансабдор ишдан олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 20:58

    Сирдарёда тадбиркор аёлга шилқимлик қилган мансабдор ишдан олинди

    Солиқ инспекцияси раҳбари эри мусофирда бўлган аёлга нисбатан шилқимлик мазмунидаги SMS хабарлар ёзиб, ойлар давомида безовта қилган.

    'Собиқ вазир Азиз Воитовга суд ҳукми ўқилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:01

    Собиқ вазир Азиз Воитовга суд ҳукми ўқилди

    У жуда кўп миқдорда талон-торожликда айбдор топилди, аммо озодликдан маҳрум этилмади.

    'Владивостокда Ўзбекистон фуқароларига нисбатан содир этилган безорилик бўйича расмий муносабат билдирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:30

    Владивостокда Ўзбекистон фуқароларига нисбатан содир этилган безорилик бўйича расмий муносабат билдирилди

    Бош консулхона воқеа юзасидан тезкор чоралар кўрди, ҳолат назоратга олинди.

    'Долларнинг расмий курси янгиланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:41

    Долларнинг расмий курси янгиланди

    Долларнинг расмий курси 82,22 сўмга тушди.

    'Президент Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида соҳа ходимлари билан мулоқот ўтказмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:42

    Президент Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида соҳа ходимлари билан мулоқот ўтказмоқда

    Шавкат Мирзиёев юксак унвон, орден ва медалларни ўз эгаларига топширди.

    'Тошкентда йўл чўкиши ортидан автобус ва микроавтобус ботиб қолди, экскаватор ағдарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:30

    Тошкентда йўл чўкиши ортидан автобус ва микроавтобус ботиб қолди, экскаватор ағдарилди

    Гулсанам кўчасида рўй берган ҳодиса ижтимоий тармоқларда катта муҳокамаларга сабаб бўлди.