АсосийЖамият

Ўзбекистон иқтисодий мураккаблик рейтингида 25 поғонага кўтарилди

"Growth Lab" маркази 2023 йил натижалари асосида эълон қилган сўнгги рейтингда Ўзбекистон 145 давлат орасида 80-ўринни эгаллади.

'Ўзбекистон иқтисодий мураккаблик рейтингида 25 поғонага кўтарилди'ning rasmi

“Harword” университети ҳузуридаги “Growth Lab” маркази 2023 йил натижалари асосида эълон қилган сўнгги рейтингда Ўзбекистон 145 давлат орасида 80-ўринни эгаллади. Бу сўнгги беш йилда 25 поғонага юқорилаганини англатади.

Рейтингга кўра, Ўзбекистон экспорти йилига ўртача 20,5% га ошган бўлиб, бу минтақадаги энг юқори кўрсаткичлардан биридир. Сўнгги беш йилда экспорт портфелига 67 та янги маҳсулот қўшилган ва улар орқали 2,1 млрд доллар даромад олинган. Бу эса аҳолига жон бошига 59 доллар фойда берган.

Энг катта ўсиш транспорт воситалари (89 фоиз), саноат ускуналари (77 фоиз) ва электротехника (59 фоиз) экспортида кузатилди.

Таққослаш учун: Туркия 44-ўринда, Ветнам 53-ўринда, Қозоғистон 84-ўринда (6 поғонага пасайган), Россия 94-ўринда, Тожикистон 124-ўринда (5 поғонага кўтарилган), Туркманистон эса 126-ўринни эгаллаган (12 поғонага тушган).

Ҳарвард таҳлилчиларига кўра, Ўзбекистон ҳозирда 162 турдаги маҳсулот билан жаҳон бозорида рақобатбардош ҳисобланади. 2033 йилгача мамлакат иқтисодиёти йилига ўртача 5,6 фоиз га ўсиши кутилмоқда — бу дунёда иккинчи энг юқори прогноз.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон талабалар спорти Ассоциациясига раис сайланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:37

    Ўзбекистон талабалар спорти Ассоциациясига раис сайланди

    Ушбу лавозимни Қўнғиротбой Шарипов эгаллади.

    'Афғонистонда зилзила содир бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:24

    Афғонистонда зилзила содир бўлди

    Зилзила кучи Ўзбекистонда ҳам сезилди.

    'Хорижликлар 200 минг доллар эвазига Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасини олиши мумкин'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:55

    Хорижликлар 200 минг доллар эвазига Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасини олиши мумкин

    Ушбу сўмма эвазига Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси 5 йил муддатга берилади.

    'Бухородаги хусусий клиникада 11 ёшли бола вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:05

    Бухородаги хусусий клиникада 11 ёшли бола вафот этди

    Бош прокуратура ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

    'Самарқанд — Тошкент — Самарқанд йўналишида қўшимча "Афросиёб" қатновлари йўлга қўйилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:04

    'Туркиядан келган фуқаронинг юклари орасида қадимий китоблар борлиги аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:26