АсосийЖамият

Барча давлат хизматларини аҳолининг ўзи баҳолайдиган тизим жорий этилади

Аҳоли “қониқарсиз” деб баҳоланган раҳбарлар ҳамда ҳокимлар шахсий жавобгарлиги белгиланади.

'Барча давлат хизматларини аҳолининг ўзи баҳолайдиган тизим жорий этилади'ning rasmi

Президент Фармонга кўра, Иқтисодиётда коррупциявий омилларнинг олдини олиш мақсадида: 

  • давлат харидларида сотиб олинадиган товар ва хизматлар нархи ҳамда унинг ўртача бозор нархи ўртасидаги тафовутнинг энг кўп йўл қўйиладиган чегарасидан четга чиққан ҳолда харидларни амалга оширган мансабдор шахслар жавобгарликка тортилади;
  • 2025 йилнинг 1 июлидан йирик инвестиция лойиҳаларида коррупцияга қарши халқаро стандартлар ҳамда йирик аукцион шартларини рақобатбардошлик экспертизасидан ўтказиш тартиби жорий этилади;
  • “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими қамрови янада оширилиб, босқичма-босқич халқаро ташкилотлар иштирокидаги лойиҳаларга жорий қилинади.

 2025 йил якунича:

➖халқаро тендер объектлари бўйича субпудратчилар “Шаффоф қурилиш” тизими орқали жалб қилинади;

➖қиймати 2 млн АҚШ долларигача бўлган халқаро молия ташкилотлар ҳисобидан молиялаштириладиган маҳаллий тендерлар “Шаффоф қурилиш” тизимида ўтказилади;

➖халқаро тендерлар бўйича жалб қилинган чет эл пудрат ташкилотлари шартнома қийматининг камида 60 фоизини ўз кучи билан бажариш тартиби жорий этилади.

2026 йил 1 январгача вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар томонидан кўрсатиладиган барча давлат хизматларини туман (шаҳар) кесимида аҳолининг ўзи баҳолайдиган тизим жорий этилади.

Бунда аҳоли томонидан “қониқарсиз” деб баҳоланган вазирлик, идора раҳбарлари ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлари шахсий жавобгарлиги белгиланади.

Сунъий интеллект асосида аҳолининг кундалик ҳаётида учрайдиган саволларига мобиль телефон орқали содда ва қулай шаклда жавоб олиш имкониятини берадиган онлайн платформа ишга туширилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шердор мадрасасидаги шер тасвири нимани англатади?'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:02

    Шердор мадрасасидаги шер тасвири нимани англатади?

    Қадимий Хоразм, Суғд, Бақтрия ва кейинчалик Турк хоқонлиги даврида шер хукмдор қудрати ва халқни ҳимоя қилиш сифатида тасвирланган.

    'Ўзбекистонлик талабалар Халқаро “CASE-IN” муҳандислик чемпионатида совриндор бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:59

    Ўзбекистонлик талабалар Халқаро “CASE-IN” муҳандислик чемпионатида совриндор бўлди

    2025 йилги мавсумда БРИКС ва МДҲ давлатларидан ўнлаб мамлакатлардан 1500 дан ортиқ талаба ва мактаб ўқувчилари иштирок этди.

    '1 августдан базавий ҳисоблаш миқдори 412 минг сўм бўлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:10

    1 августдан базавий ҳисоблаш миқдори 412 минг сўм бўлади

    Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори эса ойига 1 млн 271 минг сўм бўлади.

    'Фарғонада фермер хўжалиги катта миқдордаги “ток”ни ўғирлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:27

    Фарғонада фермер хўжалиги катта миқдордаги “ток”ни ўғирлади

    Ҳисоб-китобларга кўра, хўжалик томонидан 1 млрд 845 млн сўмдан ортиқ электр энергияси талон-торож қилинган.

    'Тошкентда “Damas” ҳамда “Skuter” иштирокида даҳшатли ЙТҲ содир бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:38

    '"Ижтимоий норма" қанча газ ва электрни тежади?'ning rasmi

    Жамият 02.06.2025 18:35

    "Ижтимоий норма" қанча газ ва электрни тежади?

    Жорий этилган ижтимоий истеъмол нормасига асосланган янги тариф сиёсати доирасида уй хўжаликларининг энергия истеъмолига таъсирини баҳолаш бўйича тадқиқот ўтказилди.