АсосийЖамият

Кимё саноати диверсификация қилинади

Президент кимё саноатидаги лойиҳалар ижроси ва тармоқни диверсификация қилиш бўйича режалар тақдимоти билан танишди.

'Кимё саноати диверсификация қилинади'ning rasmi

Қайд ўтилишича, ислоҳотлар натижасида тармоқда бозор тамойиллари жорий этилиб, инвестицияларга кенг йўл очилди. Ишлаб чиқариш занжирини кенгайтириш учун Навоий, Фарғона, Қўнғиротда 3 та кимёвий кластер, Чирчиқ ва Жиззахда 2 та технопарк ташкил этилди. Қўқон суперфосфат заводи тўлиқ модернизация қилинди.

Сўнгги беш йилда 23 та янги корхона очилиб, 4 мингдан ортиқ иш ўрни яратилди. Тармоққа халқаро брендлар кириб келди, кичик тоннажли маҳсулотлар тайёрлаш йўлга қўйилди. Буларнинг самарасида кимё саноатида ишлаб чиқариш 1,5 баробар ўсди.

Тақдимотда мутасаддилар бу йилги ишлар ва режалар тўғрисида ҳисобот берди.

Қайд этилганидек, жорий йил биринчи чоракда тармоқда 181 миллион долларлик инвестиция ўзлаштирилган, 39 миллион долларлик 3 та лойиҳа ишга туширилган.

Энди иккинчи чоракда 170 миллион долларлик хорижий инвестицияларни ўзлаштириш ҳисобидан “яшил” водород ва циан тузлари корхоналарини ишга тушириш режалаштирилган.

Рақамлаштириш жараёни давом эттирилиб, тармоқнинг ҳамкор соҳалар билан интеграцияси кенгайтирилади. Кимё заводларининг ягона ғазначилик тизимида қўшимча модуллар очилади. “Ягона рақамли платформа” якунига етказилиб, корхоналарнинг 15 та иқтисодий кўрсаткичлари акс эттирилади.

Яна бир муҳим вазифа – энергия самарадорлик. Энергияни тежаш ҳамда ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражасини ошириш орқали таннархни камайтириш зарурлиги таъкидланди. 

Соҳада ҳали ишга солинмаган имкониятлар кўплиги кўрсатиб ўтилди. Жадал ривожланаётган ички бозорда маҳсулотларга талаб ортаяпти. Жаҳон бозоридаги нобарқарор шароит ҳам янги вазифалар қўймоқда.

Шу боис тармоқни таркибий жиҳатдан ўзгартириш, маҳаллийлаштириш ва қўшилган қийматни ошириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

Мутасаддиларга ҳозирги замон талаблари ва келгуси иқтисодий прогнозлар асосида кимё саноатини ривожлантириш бўйича янги дастур ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. Бунда янги йўналишларни ўзлаштириш орқали тармоқни диверсификация қилиш, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга алоҳида аҳамият қаратиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Мактаб ўқувчиларига олтин ва кумуш медаль бериш шартлари қандай?'ning rasmi

    Жамият 22.04.2025 22:02

    Мактаб ўқувчиларига олтин ва кумуш медаль бериш шартлари қандай?

    Битирувчиларини олтин ва кумуш медаллар билан тақдирлаш тартиби билан танишинг.

    'Қўқонда шифокорларни ноқонуний ишга жалб қилган раҳбар жазоланди'ning rasmi

    Жамият 22.04.2025 18:36

    Қўқонда шифокорларни ноқонуний ишга жалб қилган раҳбар жазоланди

    Шифокорлари дам олиш кунлари ҳужжатлаштирилмасдан ва ҳақ тўланмасдан ишга жалб қилинган.

    'Иккиламчи автомобиль бозорида нархлар янада арзонлашиб боряпти'ning rasmi

    Жамият 22.04.2025 18:30

    Иккиламчи автомобиль бозорида нархлар янада арзонлашиб боряпти

    Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари томонидан 2025 йилнинг март ойида иккиламчи бозорда автомобиллар нархининг ўзгариши таҳлил қилинди.

    'Ўзбекистонда йил бошидан бери 4 700 одам қамалди'ning rasmi

    Жамият 22.04.2025 17:52

    Ўзбекистонда йил бошидан бери 4 700 одам қамалди

    Ҳисобот даври давомида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 19 646 нафар шахсга нисбатан 15 681 та жиноят иши кўриб чиқилган.

    'Радарларни олиб ташлашни сўраган ҳокимдан жарималарни тўлаб қўйиш сўралди'ning rasmi

    Жамият 22.04.2025 16:35

    Радарларни олиб ташлашни сўраган ҳокимдан жарималарни тўлаб қўйиш сўралди

    Умумий ҳисобда ҳокимликларнинг тўланмаган 87 та жарималари мавжуд бўлган.