АсосийЖамият

Иккиламчи автомобиль бозорида нархлар янада арзонлашиб боряпти

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари томонидан 2025 йилнинг март ойида иккиламчи бозорда автомобиллар нархининг ўзгариши таҳлил қилинди.

'Иккиламчи автомобиль бозорида нархлар янада арзонлашиб боряпти'ning rasmi

Маҳаллий оммабоп автомобиллар нархи.

Жорий йилнинг март ойида маҳаллий оммабоп автомобилларнинг ўртача нархи пасайишда давом этиб, январь ойидагига нисбатан қуйидагича арзонлашди:

«Onix»: кўп фойдаланилгани $1000 га ($13 172 дан $12 170 га), кам фойдаланилгани $400 га ($14 900 дан $14 500 га);

«Lacetti»: кўп фойдаланилгани $300 га ($13 500 дан $13 200 га), ўртача фойдаланилгани $200 га ($14 500 дан $14 300 га), кам фойдаланилгани $150 га ($15 000 дан $14 850 га)

«Cobalt»: ўртача фойдаланилгани $339 га ($12 339 дан $12 000 га), кўп фойдаланилгани $100 га ($11 600 дан $11 500 га), кам фойдаланилгани $70 га ($12 750 дан $12 680 га);

«Nexia»: ўртача фойдаланилгани $600 га ($11 500 дан $10 900 га); кўп фойдаланилгани $284 га ($10 784 дан $10 500 га);

«Spark»: ўртача фойдаланилгани $100 га ($10 500 дан $10 400 га), кўп фойдаланилгани $100 га ($9 600 дан $9 500 га);

«Damas»: ўртача фойдаланилгани $134 га ($8 000 дан $7 866 га), кам фойдаланилгани $61 га ($8 061 дан $8 000 га) арзонлашган.

Маҳаллий люкс автомобиллар нархи.

Маҳаллий люкс автомобиллар нархи январь ойидагига нисбатан қуйидагича ўзгарган:

«Equinox»: кам фойдаланилгани $2400 га ($35 500 дан $33 100 га), ўртача фойдаланилгани $1000 га ($31 000 дан $30 000 га), кўп фойдаланилгани $466 га ($27 300 дан $26 834 га);

«Malibu»: кам фойдаланилгани $313 га ($32 313 дан $32 000 га);

«Tracker»: кўп фойдаланилгани $723 га ($16 923 дан $16 200 га), ўртача фойдаланилгани $382 га ($17 882 дан $17 500 га) арзонлашган.

Шунигдек, ўртача фойдаланилган «Malibu» нархи $150 га ($29 150 дан $29 300 га) ошган бўлса, кўп фойдаланилган «Malibu» ($26 000) ва кам фойдаланилган «Tracker» ($18 000) нархида ўзгариш кузатилмаган.

Электромобиллар нархи.

Мазкур даврда янги ва ўртача фойдаланилган электромобиллар нархининг тушиши тезлашди. Хусусан:

BYD «E2»: янгиси $800 га ($16 800 дан $16 000 га),

BYD «Han»: ўртача фойдаланилгани $1100 га ($35 000 дан $33 900 га), янгиси $650 га ($32 150 дан $31 500 га);

BYD «Song Plus DM-i Champion»: ўртача фойдаланилгани $1200 га ($25 500 дан $24 300 га), янгиси $600 га ($28 200 дан $27 600 га);

BYD «Song Plus EV Champion»: янгиси $675 га ($28 000 дан $27 325 га), ўртача фойдаланилгани $500 га ($26 000 дан $25 500 га);

BYD «Yuan Up»: янгиси $200 га ($20 800 дан $20 600 га, ўртача фойдаланилгани $225 га ($19 000 дан $18 775 га) арзонлашган.

Хорижий автомобиллар нархи.

Жорий йилнинг март ойида январь ойига нисбатан хорижий автомобиллардан Kia «Sportage», «К5», «Sorento» ва «Seltos»нинг нархлари бошқа автомобиллар нархларига нисбатан сезиларли даражада арзонлашди. Хусусан:

Kia «Sorento»: кўп фойдаланилгани $3000 га ($38 000 дан $35 000 га), кам фойдаланилгани $3000 га ($47 500 дан $44 500 га);

Kia «Sportage»: кам фойдаланилгани $1750 га ($31 750 дан $30 000 га), кўп фойдаланилгани $1233 га ($29 733 дан $28 500 га), ўртача фойдаланилгани $678 га ($31 178 дан $30 500 га),

Kia «К5»: ўртача фойдаланилгани $1200 га ($27 500 дан $26 300 га), кўп фойдаланилгани $900 га ($26 000 дан $25 100 га),

Kia «Seltos»: ўртача фойдаланилгани $1350 га ($26 000 дан $24 650 га), кўп фойдаланилгани $500 га ($24 000 дан $23 500 га), кам фойдаланилгани $550 га ($25 800 дан $25 250 га) арзонлашди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Мактаб ўқувчиларига олтин ва кумуш медаль бериш шартлари қандай?'ning rasmi

    Жамият 22.04.2025 22:02

    Мактаб ўқувчиларига олтин ва кумуш медаль бериш шартлари қандай?

    Битирувчиларини олтин ва кумуш медаллар билан тақдирлаш тартиби билан танишинг.

    'Қўқонда шифокорларни ноқонуний ишга жалб қилган раҳбар жазоланди'ning rasmi

    Жамият 22.04.2025 18:36

    Қўқонда шифокорларни ноқонуний ишга жалб қилган раҳбар жазоланди

    Шифокорлари дам олиш кунлари ҳужжатлаштирилмасдан ва ҳақ тўланмасдан ишга жалб қилинган.

    'Кимё саноати диверсификация қилинади'ning rasmi

    Жамият 22.04.2025 18:18

    Кимё саноати диверсификация қилинади

    Президент кимё саноатидаги лойиҳалар ижроси ва тармоқни диверсификация қилиш бўйича режалар тақдимоти билан танишди.

    'Ўзбекистонда йил бошидан бери 4 700 одам қамалди'ning rasmi

    Жамият 22.04.2025 17:52

    Ўзбекистонда йил бошидан бери 4 700 одам қамалди

    Ҳисобот даври давомида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 19 646 нафар шахсга нисбатан 15 681 та жиноят иши кўриб чиқилган.

    'Радарларни олиб ташлашни сўраган ҳокимдан жарималарни тўлаб қўйиш сўралди'ning rasmi

    Жамият 22.04.2025 16:35

    Радарларни олиб ташлашни сўраган ҳокимдан жарималарни тўлаб қўйиш сўралди

    Умумий ҳисобда ҳокимликларнинг тўланмаган 87 та жарималари мавжуд бўлган.