АсосийЖамият

Меҳнат миграциясида бўлган фуқароларга субсидия ва кредитлар ажратиш тартиби белгиланди

Бу ҳақда Ҳукумат қарори қабул қилинди.

'Меҳнат миграциясида бўлган фуқароларга субсидия ва кредитлар ажратиш тартиби белгиланди'ning rasmi

“Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ташкиллаштирилган тартибда ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (252-сон, 22.04.2025 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Қарорга кўра, "Хорижга ишга тайёрлаш маркази" ташкил этилади ва унда "Ягона дарча" тамойили асосида меҳнат миграциясига доир хизматлар кўрсатилади.

Шунингдек, йўловчи автобуслар сонини кўпайтириш орқали хорижга вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган ва қайтаётган фуқароларни ташишда арзон ва тартибли транспорт қатнови йўлга қўйилади.

Қарор билан “Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган ҳамда меҳнат миграциясида бўлган фуқароларга субсидия, компенсация ва кредитлар ажратиш тартиби тўғрисида” ги Низом тасдиқланди.

Низомга кўра, субсидия ва компенсациялар "Xorijda ish" меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган ва ташкиллаштирилган ҳолда меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга қуйидаги харажатларни қоплаш бўйича ажратилади, жумладан:

  • чет тиллари ва (ёки) касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш харажатларини қоплаш учун, улар муваффақиятли топширилганда ва сертификат олинганда – БҲМ нинг 3 бараваригача;
  • хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширишга "ишчи виза"ни расмийлаштириш харажатларини қоплаш учун - БҲМнинг 5 бараваригача;
  • йўл чиптасини харид қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун - БҲМнинг 2 бараваригача миқдорда;
  • немис, инглиз, япон ва корейс тиллари бўйича камида B1 ёки унга тенглаштирилган даражадаги халқаро сертификат олган битирувчилари энг кўп бўлган 50 нафаргача ўқитувчига - 50 миллион сўм миқдорида.

Вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ташкиллаштирилган ҳолда ривожланган мамлакатларга чикиб кетаётган фуқароларга тижорат банклари томонидан 10 миллион сўмгача Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоиз бандга юқори ставкада 2 йил муддатга микрокредитлар ажратилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Мактаб ўқувчиларига олтин ва кумуш медаль бериш шартлари қандай?'ning rasmi

    Жамият 22.04.2025 22:02

    Мактаб ўқувчиларига олтин ва кумуш медаль бериш шартлари қандай?

    Битирувчиларини олтин ва кумуш медаллар билан тақдирлаш тартиби билан танишинг.

    'Қўқонда шифокорларни ноқонуний ишга жалб қилган раҳбар жазоланди'ning rasmi

    Жамият 22.04.2025 18:36

    Қўқонда шифокорларни ноқонуний ишга жалб қилган раҳбар жазоланди

    Шифокорлари дам олиш кунлари ҳужжатлаштирилмасдан ва ҳақ тўланмасдан ишга жалб қилинган.

    'Иккиламчи автомобиль бозорида нархлар янада арзонлашиб боряпти'ning rasmi

    Жамият 22.04.2025 18:30

    Иккиламчи автомобиль бозорида нархлар янада арзонлашиб боряпти

    Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари томонидан 2025 йилнинг март ойида иккиламчи бозорда автомобиллар нархининг ўзгариши таҳлил қилинди.

    'Кимё саноати диверсификация қилинади'ning rasmi

    Жамият 22.04.2025 18:18

    Кимё саноати диверсификация қилинади

    Президент кимё саноатидаги лойиҳалар ижроси ва тармоқни диверсификация қилиш бўйича режалар тақдимоти билан танишди.

    'Ўзбекистонда йил бошидан бери 4 700 одам қамалди'ning rasmi

    Жамият 22.04.2025 17:52

    Ўзбекистонда йил бошидан бери 4 700 одам қамалди

    Ҳисобот даври давомида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 19 646 нафар шахсга нисбатан 15 681 та жиноят иши кўриб чиқилган.

    'Радарларни олиб ташлашни сўраган ҳокимдан жарималарни тўлаб қўйиш сўралди'ning rasmi

    Жамият 22.04.2025 16:35

    Радарларни олиб ташлашни сўраган ҳокимдан жарималарни тўлаб қўйиш сўралди

    Умумий ҳисобда ҳокимликларнинг тўланмаган 87 та жарималари мавжуд бўлган.