АсосийСиёсат

Лавров Самарқандга келди

Россия ТИВ раҳбарини Бахтиёр Саидов кутиб олди.

'Лавров Самарқандга келди'ning rasmi

Бугун, 23 апрель куни Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ўзбекистонга етиб келди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Телеграмдаги саҳифасида маълум қилди.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров жанобларини Самарқандда кутиб олишдан мамнунмиз. Икки ва кўп томонлама кун тартибимиздаги кенг кўламли масалаларни қамраб олган мазмунли музокаралар ўтказишни режалаштирмоқдамиз, — дея ёзади Саидов.

Шунингдек, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Россия билан мамлакатимиз ҳар томонлама ҳамкорликни амалга оширишига тайёрлигини қўшимча қилган.

Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорликни халқларимиз фаровонлиги йўлида янада ривожлантиришга интиламиз, — дейди вазир.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Мирзиёев "Марказий Осиё + Япония" мулоқотининг бизнес форумида иштирок этди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 10:36

    Мирзиёев "Марказий Осиё + Япония" мулоқотининг бизнес форумида иштирок этди

    Форумда қўшма иқтисодий лойиҳалар тақдимот қилинди.

    '"Кучлар бирлаштирилса, тоғларни ҳам ўз ўрнидан силжитиш мумкин"'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 08:49

    "Кучлар бирлаштирилса, тоғларни ҳам ўз ўрнидан силжитиш мумкин"

    Шавкат Мирзиёев "Марказий Осиё + Япония" мулоқотининг биринчи саммитида иштирок этди.

    'Мирзиёев Япониянинг иқтисодиёт вазири билан учрашди'ning rasmi

    Сиёсат 19.12.2025 12:38

    Мирзиёев Япониянинг иқтисодиёт вазири билан учрашди

    Токиода бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон–Япония стратегик шериклигини чуқурлаштириш ва йирик қўшма лойиҳаларни илгари суриш масалалари муҳокама қилинди.

    'Президент Япониядаги ватандошлар билан учрашди'ning rasmi

    Сиёсат 18.12.2025 19:43

    Президент Япониядаги ватандошлар билан учрашди

    Токиода яшовчи ва ишлаётган ўзбекистонликлар билан самимий мулоқот бўлиб ўтди.

    'Президент Японияга етиб борди'ning rasmi

    Сиёсат 18.12.2025 18:18

    Президент Японияга етиб борди

    Давлат раҳбарини “Ханеда” халқаро аэропортида Япония ички ишлар ва коммуникациялар вазири ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.