АсосийЖамият

Энди таълим давлат тилида бўлмаган синфлар битирувчилари ўзбек тилида мажбурий имтиҳон топширади

Бу бўйича Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова буйруқ чиқарди.

'Энди таълим давлат тилида бўлмаган синфлар битирувчилари ўзбек тилида мажбурий имтиҳон топширади'ning rasmi

Ўзбекистонда энди таълим тили ўзбек тили бўлмаган синф битирувчилари ҳам давлат тилидан имтиҳон топширади. Бу ҳақда мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова 22 апрель куни тегишли буйруқ чиқарди.

Унга кўра, умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, битирувчи синфларда якуний аттестация ўтказиладиган фанлар рўйхати, шакли ва муддатлари ҳар ўқув йилида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Бунда ушбу рўйхатга таълим тили ўзбек бўлмаган мактаблар учун давлат тили мажбурий фанлар блокига киритилади.

Якуний аттестацияда кузатув кенгаши ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари жамоатчилик асосида кузатувчи сифатида қатнашишлари мумкин.

Хорижий тиллар ҳамда умумтаълим фанлари бўйича миллий ёки халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган ўқувчи якуний аттестация топшириладиган фандан озод этилади. Бунда, хорижий тиллар ҳамда умумтаълим фанлари бўйича миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Ҳилола Умарова Ўзбекистонда энди таълим тили ўзбек тили бўлмаган синф битирувчилари ҳам давлат тилидан имтиҳон топшириши ҳақида 2025 йилнинг февралида маълум қилганди. Вазирнинг 20 февралдаги буйруғи билан умумий ўрта таълим муассасаларида якуний давлат аттестацияси ўтказиш тартиби белгиланди.

Мазкур ҳужжатга асосан умумий ўрта таълим муассасаларида якуний давлат аттестацияси ўтказиладиган фанлар рўйхати ва имтиҳон ўтказиш шакллари, умумтаълим фанлари ҳамда хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати тасдиқланди.

Унга кўра, 9-синф ўқувчиларининг якуний давлат аттестацияси:

она тили ва адабиёти (таълим ўзбек тилида олиб бориладиган синфлар учун) фанидан — ёзма;

давлат тили (таълим тили ўзбек тили бўлмаган синфлар учун) фанидан — ёзма;

математика фанидан — ёзма;

Ўзбекистон тарихи фанидан — ёзма/оғзаки;

жисмоний тарбия фанидан — амалий шаклда ўтказилади.

11-синф ўқувчиларининг якуний давлат аттестацияси:

она тили ва адабиёти (таълим ўзбек тилида олиб бориладиган синфлар учун) фанидан — ёзма;

давлат тили (таълим тили ўзбек тили бўлмаган синфлар учун)дан — ёзма;

математика (асосий) / математика (чуқурлаштирилган) фанидан — ёзма;

тарих фанидан — ёзма;

Ўқувчининг танлови бўйича:

она тили ва адабиёти (қорақалпоқ, рус, қозоқ, туркман, тожик, қирғиз тилида таълим бўлган синфлар учун), биология, физика, кимё, давлат ҳуқуқ асослари, география фанларидан — ёзма;

чет тили фанидан ёзма/оғзаки шаклда ўтказилади.

Вазирнинг янги буйруғи эълон қилинган пайтдан бошлаб кучга кирди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '1 июндан  камбағал оилаларнинг аълочи талаба қизларига махсус стипендия тўланади'ning rasmi

    Жамият 22.05.2025 17:44

    1 июндан  камбағал оилаларнинг аълочи талаба қизларига махсус стипендия тўланади

    1 сентябрдан "қизил" тоифадаги оилалар фарзандлари учун мактабдаги қўшимча дарслар бепул бўлади.

    'Жиноий жавобгарликка тортилган отанинг алимент бўйича 100 млн сўмдан ортиқ қарзи жамғарма ҳисобидан қопланди'ning rasmi

    Жамият 22.05.2025 16:33

    Жиноий жавобгарликка тортилган отанинг алимент бўйича 100 млн сўмдан ортиқ қарзи жамғарма ҳисобидан қопланди

    Отага жиноят натижасида етказилган 107,6 миллион сўм зарарни қоплаш ҳамда 1 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган.

    'Долларнинг расмий курси бироз пастлади'ning rasmi

    Жамият 22.05.2025 16:18

    Долларнинг расмий курси бироз пастлади

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Ўзбекистон миллий педагогика университети ташкил этилди'ning rasmi

    Жамият 22.05.2025 16:07

    Ўзбекистон миллий педагогика университети ташкил этилди

    Профессор-ўқитувчилар танлов асосида қабул қилинади.

    'Тошкентдаги бир кўча 2 кунга ёпилди'ning rasmi

    Жамият 22.05.2025 15:35

    Тошкентдаги бир кўча 2 кунга ёпилди

    Қурилиш-таъмирлаш ишлари сабабли вақтинча муқобил йўналишлардан фойдаланиш тавсия қилинади.

    'Чехияда туристлар тоғдан хазина топиб олди'ning rasmi

    Жамият 22.05.2025 14:19

    Чехияда туристлар тоғдан хазина топиб олди

    Унинг ичидан чиққан тангаларнинг ўзи 3,7 килога тенг бўлиб, қиймати 360 минг долларга етади.