Ўзбекистонда давлат иштирокидаги йирик корхоналар халқаро бозорларда хусусийлаштирилади. Бу ҳақда 21 апрель куни президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.
Унга кўра, 29 та давлат иштирокидаги йирик корхона устав капиталидаги акциялар пакети (улушлари) нуфузли халқаро профессионал консультантларни жалб қилган ҳолда оммавий савдоларга чиқарилади.
12 та давлат иштирокидаги йирик корхона устав капиталидаги акциялар пакетининг халқаро va маҳаллий фонд бозорларида бирламчи (ИПО) va (ёки) иккиламчи (СПО) оммавий таклифи ўтказилади.
Қуйида савдога чиқариладиган корхоналар сотиладиган улуши билан келтирилди:
Universal Mobile Systems МЧЖ — 100 фоиз;
UzAuto Motors АЖ — 99,7 фоиз;
UzAuto Motors Powertrain АЖ — 100 фоиз;
“Ўзбекинвест” ЭИСК АЖ — 75,24 фоиз;
“Ўзагросуғурта” АЖ — 99,35 фоиз;
Uzbekistan GTL МЧЖ — 100 фоиз;
“Ўзбекгидроэнергоқурилиш” АЖ — 96,7 фоиз;
“Трансгазмахсусқурилиш” АЖ — 77,6 фоиз;
“Махсусенергогаз” АЖ — 41 фоиз;
Тўрақўрғон, Янги Ангрен, Ангрен, Сирдарё, Тошкент, Навоий, Тахиатош ИЭС — 100 фоиз;
Муборак, Фарғона иссиқлик электр станциялари — 100 фоиз;
Технопарк МЧЖ — 100 фоиз;
Uzbek Leasing International АЖ — 45,5 фоиз;
“Ўзагролизинг” АК — 97,5 фоиз;
“Тошкент трактор заводи” МЧЖ — 100 фоиз;
“Шеробод цемент заводи” МЧЖ — 100 фоиз;
“Йўлқурилиш” АЖ — 100 фоиз;
“Ўзсувқурилиш” АЖ — 100 фоиз;
“Шарғункўмир” АЖ — 99,93 фоиз;
“Ўзметкомбинат” АЖ — 91 фоиз;
“Навоиязот” АЖ — 75 фоиз.
2025 йил 1 июлгача Энергетика вазирлиги ёқилғи етказиб беришнинг энг кам миқдори бўйича кафолати асосида халқаро бозорда иссиқлик электр станцияларининг очиқ оммавий савдоларини эълон қилади.
Бундан ташқари, 2025 йил 1 декабрга қадар 2030 йилгача давлат корхоналарини ислоҳ қилиш va хусусийлаштириш стратегияси ишлаб чиқилиши таъминланади.