АсосийДунё

Трампнинг тинчлик сулҳи учун “охирги таклифи”— Украина Россия оккупациясини тан олиши керак

АҚШ Украинадан чоршанба куни тинчлик бўйича таклифга жавоб беришини кутмоқда.

'Трампнинг тинчлик сулҳи учун “охирги таклифи”— Украина Россия оккупациясини тан олиши керак'ning rasmi

АҚШ Украинадан чоршанба куни тинчлик бўйича таклифга жавоб беришини кутмоқда. Ушбу режа АҚШнинг Қримни Россия ҳудуди сифатида тан олиши ва 2022 йилги босқиндан сўнг Россия назоратига ўтган деярли барча ҳудудларни норасмий тан олишини ўз ичига олади. Бу ҳақда Axios манбалари хабар бермоқда.

АҚШ расмийлари ўтган ҳафта Парижда Украина расмийларига бир бетлик ҳужжат тақдим этди. Унда бу ҳужжат Президент Трампнинг “охирги таклифи” экани таъкидланган. Оқ уй, агар томонлар яқин орада келишувга келмаса, музокаралардан чиқиб кетишга тайёр эканини билдирган.

Трампнинг таклифи Украина президенти Владимир Зеленский учун жиддий талаб қилади. Зеленский аввалроқ Қрим ва Украина шарқидаги тўрт ҳудуднинг бир қисмини Россияга топширишни рад этган эди.

Шу билан бирга, хабарларга кўра, Россия президенти Владимир Путин фронт чизиғини музлатишни таклиф қилган, бироқ у аввал АҚШ таклифидаги баъзи элементларни, жумладан Европа тинчликпарвар кучларини Украина ҳудудига жойлаштиришни рад этган.

Украина ҳукуматига яқин манба маълум қилишича, Киев ушбу Трампнинг “сўнгги” таклифини “Россия манфаатларига жуда мойил” деб ҳисоблайди: “Таклифда Россия нима олишини аниқ ва аён кўрсатилган, Украина эса нима олиши ҳақида ноаниқ ва умумий гаплар бор.”

Шундай қилиб, Украинадан қуйидаги нарсалар талаб қилинади:

•  Қримни Россия ҳудуди деб тан олиш (АҚШ томонидан ҳам қонуний (de jure) тан олиниши);
•  Луганск вилоятининг деярли барча ҳудуди ҳамда Донецк, Херсон ва Запорожье вилоятларининг оккупация қилинган ҳудудларидаги де-факто назоратни тан олиш;
•  Украина НАТОга аъзо бўлмаслигига ваъда бериш. Ҳужжатда Украина Европа Иттифоқига қўшилиши мумкинлиги қайд этилган;
•  2014 йилдан буён жорий этилган санкцияларни бекор қилиш;
•  Энергетика ва саноат соҳаларида АҚШ билан иқтисодий ҳамкорликни кучайтириш.
Украинага қуйидаги нарсалар ваъда қилинмоқда:
•  Мустаҳкам хавфсизлик кафолати, бу бир қанча Европа давлатлари ва эҳтимол, уларга маслакдош бўлган Европа бўлмаган давлатлар томонидан берилади. Лекин ҳужжатда бу тинчликпарвар миссия қандай ишлаши ҳақида аниқлик йўқ ва АҚШ иштирокини тилга олмаган;
•  Россия эгаллаб турган Харков вилоятининг кичик қисмини Украинага  қайтариш;
•  Днепр дарёсидан тўсиқсиз ўтиш ҳуқуқи, айниқса жанубдаги фронт чизиғи бўйлаб;
•  Украинани қайта қуриш учун компенсация ва ёрдам, лекин молиялаштириш манбаси аниқ кўрсатилмаган.
Трамп режасининг бошқа жиҳатлари:
•  Запорожье атом электр станцияси — Европадаги энг йирик АЭС — расман Украина ҳудуди деб ҳисобланади, лекин уни АҚШ бошқаради, электр энергияси эса ҳам Украина, ҳам Россияга етказиб берилади;
•  Ҳужжатда АҚШ-Украина минераллар битими ҳақида ҳам сўз боради. Трамп бу битим пайшанба куни имзоланишини айтган.

Қизиқ жиҳати, ушбу режа Трампнинг элчиси Стив Уиткофф ўтган ҳафта Путин билан тўрт соатдан ортиқ давом этган учрашувидан сўнг тайёрланган.

Financial Times хабар беришича, режа тақдим этилгандан сўнг, Путин можарони фронт чизиғида музлатиш таклифини берган. Бу Путин томонидан тинчликка тайёрликнинг энг катта ишораси ҳисобланади, аммо Европа расмийлари ҳанузда шубҳа билан қарамоқда.

Кейинги қадамлар шундан иборат бўладики, Уиткофф шу ҳафта кейинроқ Москвага бориб, Путин билан тўртинчи бор учрашади, деб эълон қилди Оқ уй сешанба куни.

Бироқ Уиткофф ҳамда давлат котиби Марко Рубио Лондонда чоршанба куни бўлиб ўтадиган музокараларда қатнашмайди. Бу музокараларга АҚШ, Украина, Франция, Германия ва Буюк Британия расмийлари жалб этилган. Илгари улар қатнашиши кутилган эди.

Улар ўрнида Украина бўйича элчи Кит Келлогг АҚШ делегациясига раҳбарлик қилиши кутилмоқда. Трамп таклифи муҳокамаларнинг асосий мавзуси бўлади.

Музокараларда иштирок этаётган АҚШ расмийсининг айтишича, Рубио ва Уиткофф “уришни тугатишга яқинлашиш учун рамка ишлаб чиқаришда биргаликда ишлаган”.

Бироқ сўнгги 24 соат ичида Украина делегацияси Лондонда Трамп режасини эмас, балки 30 кунлик ўт очишни тўхтатиш бўйича таклифни муҳокама қилишни истаганини билдира бошлаган.

“Шундан сўнг, давлат котиби Лондонга бормасликка қарор қилди. Рубио “Ижтимоий тармоқда Британиялик ҳамкасби билан самарали мулоқот ўтказганини” ва Лондон музокараларидан сўнг “ишини давом эттиришни” кутмоқда.

Музокаралар давом этмоқда ва умид қиламизки, тўғри йўналишдамиз”, — деди сешанба куни Оқ уй матбуот котиби Каролин Левитт.

Охирги хабарларга кўра, айни пайтда АҚШ Украинанинг ҳудудий масалада ён беришни истамаслигидан ғазабда.

Абдуллоҳ Саййид

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Исроил Рим Папаси учун таъзия билдирмади'ning rasmi

    Дунё 23.04.2025 17:41

    Исроил Рим Папаси учун таъзия билдирмади

    Сабаби у ҳаётлигида Ғазо секторидаги урушга қарши чиққан.

    'Гарвард университети Трамп маъмуриятини судга берди'ning rasmi

    Дунё 23.04.2025 17:36

    Гарвард университети Трамп маъмуриятини судга берди

    Яҳудий талабалар ва битирувчилар салбий муносабат билдирди.

    'Россиянинг йирик ўқ-дорилар омборида портлаш юз берди'ning rasmi

    Дунё 23.04.2025 13:59

    Россиянинг йирик ўқ-дорилар омборида портлаш юз берди

    Мирний ва Барсово қишлоқлари аҳолисидан уйларини тарк этиш сўралган.

    'Қозоғистон компаниялари Афғонистондаги фойдали қазилмаларга қизиқиш билдирмоқда'ning rasmi

    Дунё 23.04.2025 13:30

    Қозоғистон компаниялари Афғонистондаги фойдали қазилмаларга қизиқиш билдирмоқда

    Кобулда ўтказилган Қозоғистон-Афғонистон бизнес-форуми давомида 140 миллион долларлик шартномалар имзоланди.

    'Россиялик аёл сунъий интеллект ёрдамида лотереядан 36 миллион рубль ютиб олди'ning rasmi

    Дунё 23.04.2025 11:15

    Россиялик аёл сунъий интеллект ёрдамида лотереядан 36 миллион рубль ютиб олди

    Дастлаб қиз мобил иловани юклаб олиб, билетлар рақамини таваккал белгилаб харид қилиб юрган.

    'Путин урушни тўхтатмоқчими?'ning rasmi

    Дунё 23.04.2025 10:19

    Путин урушни тўхтатмоқчими?

    Россия етакчиси Украина билан тўқнашувни ҳозирги фронт чизиғи бўйича тўхтатишни таклиф қилди.