Ўзбекистонга ташриф буюрган Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Самарқанддаги "Мотамсаро она" ёдгорлигига гул қўйиш пайтида рус тилидаги ёзув йўқлигига эътибор қаратган.
У ёдгорликда ҳалок бўлган жангчиларга аталган хотира сўзлари фақат инглиз тилига таржима қилинганидан ҳайратга тушган.
"Қарасам, инглизча ёзув бор, русчасини кўрмаяпман. Она - бу энг муқаддас," - деган Лавров экскурсоводга (ТАССдан иқтибос).
Россия ТИВ матбуот хизмати гул қўйиш маросимидан бир қатор фотосуратларни эълон қилди.