АсосийДунё

“Tesla” фойдаси “қулаб тушди”

Бунинг ортидан Маск Трампга ҳукумат ишларига камроқ вақт ажратишини айтди.

'“Tesla” фойдаси “қулаб тушди”'ning rasmi

Илон Маск "Tesla" инвесторлари билан суҳбатда энди Доналд Трамп билан ишлашга ҳафтасига атиги бир-икки кун вақт ажратишини маълум қилди. Бу баёнот “Tesla” чораклик ҳисоботини эълон қилган куни янгради.

Ҳисоботга кўра, компания соф фойдаси 71 фоизга, автомобиль савдосидан тушган даромад эса 20 фоизга камайган. Бу — “Tesla”тарихидаги энг йирик чораклик пасайиш.

НПРънинг ёзишича, компания муаммоларига Маскнинг сиёсий фаоллиги ҳам сабаб бўлган. Демократлар орасида “Tesla”машиналарига бўлган талаб кескин камайган, чунки бу қатлам электромобилларни кўпроқ танлайди.

Маск эса бу фикрларни инкор этиб, даромаднинг асосий манбаи сифатида роботаксилар ва автоном роботларни кўрсатди.

    Бошқа янгиликлар