АсосийЖамият

“Танзиландия” боғчасининг лицензияси бекор қилинди

Апелляция шикояти эса қаноатлантирилмади. Боғчада болалар калтакланган эди.

'“Танзиландия” боғчасининг лицензияси бекор қилинди'ning rasmi

Пойтахтдаги "Танзиландия" номли хусусий боғчада болалар калтаклангани айтилмоқда. Ота-оналар тарбиячилар фарзандларига қўпол муносабатда бўлаётганини билдириб, қонуний чора кўришни сўраган. Ҳозирда 3 нафар тарбиячи ишдан олинган.

14 февраль куни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ходимлари томонидан Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек туманида жойлашган “YUKSALISH CONSTRUCTION” (“Танзиландия”) нодавлат мактабгача таълим ташкилотида ўрганиш ўтказилди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Тошкент шаҳар суди матбуот котиби хабар берди.

Натижада аниқланган қўпол камчиликлар асосида “YUKSALISH CONSTRUCTION” хусусий боғчасининг лицензиясини бекор қилиш бўйича Тошкент туманлараро иқтисодий судига ариза киритилди.

Жорий йилнинг 19 март куни суднинг ҳал қилув қарори билан “YUKSALISH CONSTRUCTION” хусусий боғчаси 2019 йил 27 декабрь кунидаги МТ-1104-сон лицензияси бекор қилинди.

Суднинг қароридан норози бўлиб, жавобгар “YUKSALISH CONSTRUCTION” хусусий боғчаси иқтисодий ишлар бўйича Тошкент шаҳар судига апелляция шикояти киритилди. 

23 апрель куни соат 12:00 да Тошкент шаҳар судида судья Усманов Анвар Акрамович раислигида мазкур иш кўриб чиқилди. Суд ҳайъати томонидан жавобгар “YUKSALISH CONSTRUCTION” нинг апелляция шикояти қаноатлантиришни рад этди ва биринчи инстанция ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдирди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Хоразмда 2 ёшли бола ЙТҲ қурбони бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:39

    Хоразмда 2 ёшли бола ЙТҲ қурбони бўлди

    Аввал вилоятда иккита машина тўқнашган кейин тротуарда турган болани уриб юборган.

    'Ўзбекистонда исломий банклар ташкил этилиши мумкин'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:00

    Ўзбекистонда исломий банклар ташкил этилиши мумкин

    Қонунчилик палатасида исломий банк тўғрисидаги қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда.

    '9 ойда 400 дан ортиқ мансабдор манфаатлар тўқнашувига йўл қўйди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:26

    9 ойда 400 дан ортиқ мансабдор манфаатлар тўқнашувига йўл қўйди

    Уларнинг аксарияти мактаб, мактабгача таълим, соғлиқни сақлаш ва маҳаллий ҳокимият органлари ходимлари бўлган.

    'Тошкентда аёл эрининг рашки туфайли фарзандлари ва ўзини 8-қаватдан ташлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:41

    Тошкентда аёл эрининг рашки туфайли фарзандлари ва ўзини 8-қаватдан ташлади

    Кеча Darakchi.uz ҳолатни воқеа жойига бориб ўрганди. Сўнги хулосаларни қуйида ўқинг.

    'Тошкентда мудҳиш воқеа юз берди'ning rasmi

    Жамият Бугун 00:39

    Тошкентда мудҳиш воқеа юз берди

    Скутер ва Spark тўқнашиши сабабли икки нафар шахс жароҳат олган.

    'Энди “Шифокорнинг рақамли ёрдамчиси” дастури йўлга қўйилади'ning rasmi

    Жамият 17.09.2025 19:06

    Энди “Шифокорнинг рақамли ёрдамчиси” дастури йўлга қўйилади

    Дастур сунъий интеллектга асосланган бўлиб, тиббий кўрик пайтида шифокор нутқини автоматик баёнлаштиради.