АсосийДунё

Украина Трамп режасига жавобан ўз тинчлик шартларини эълон қилди

Тинчлик таслим бўлиш эмас, ҳуқуқ асосида бўлиши керак.

'Украина Трамп режасига жавобан ўз тинчлик шартларини эълон қилди'ning rasmi

Маълум қилинишича, Лондонда бўлиб ўтган музокараларда Украина делегацияси АҚШ томонига ўз тинчлик таклифларини расман тақдим этди. Украина мазкур режани “таслим бўлиш эмас, балки халқаро ҳуқуқ асосида тузилиши керак бўлган ҳужжат” сифатида кўрмоқда, дея хабар бермоқда zamon.uz.

Украина томонидан илгари сурилган асосий беш талаб қуйидагилар:

1. Қрим аннекция қилинган ҳудуд сифатида тан олинмаслиги керак. Украина ушбу яриморолни ҳеч қачон Россия ҳудуди деб қабул қилмаслигини таъкидламоқда.

2. Ҳудудий устуворлик эвазига аниқ хавфсизлик кафолатлари талаб қилинади. Ҳатто вақтинча ерлар устидан назорат йўқолган тақдирда ҳам, бунинг ўрнига халқаро ҳамжамиятдан қатъий хавфсизлик кафолатлари олиниши лозим.

3. Украина глобал тараққиёт марказига қайтиши керак. Мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий жиҳатдан халқаро тизимга тўлиқ интеграциялашуви муҳим деб топилмоқда.

4. Агар Россия Қримни сақлаб қолса, бу бошқа минтақаларга ҳам таҳдид солади. Хусусан, Туркия, Руминия ва Болгария хавфсизлиги хавф остида қолиши мумкин.

5. Украина ўз мудофаа салоҳиятини чеклашга рози эмас. Қуролли кучлар ва ҳарбий саноатни чеклаш Россиянинг талабларидан бири бўлсада, Киев буни қатъиян рад этмоқда.

Бу таклифлар фонида Украина музокаралар жараёнининг фақат тенг асосда ва халқаро ҳуқуқ меъёрларига асосланган ҳолда олиб борилишини истамоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Путин Кремлда Трампнинг элчисини қабул қилди'ning rasmi

    Дунё 25.04.2025 17:32

    Путин Кремлда Трампнинг элчисини қабул қилди

    Бу сўнгги икки ҳафта ичидаги иккинчи учрашувдир.

    'Таиландда самолёт сувга қулаб тушди'ning rasmi

    Дунё 25.04.2025 17:23

    Таиландда самолёт сувга қулаб тушди

    Самолёт бортида бўлган 5 киши ҳалок бўлган.

    'Москвадаги портлашда рус генерали ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 25.04.2025 15:13

    Москвадаги портлашда рус генерали ҳалок бўлди

    Балаших шаҳрида автомобиль портлаши оқибатида генерал Ярослав Москалик вафот этди.

    'Покистон Ҳиндистон билан урушга тайёрлигини эълон қилди'ning rasmi

    Дунё 25.04.2025 14:59

    Покистон Ҳиндистон билан урушга тайёрлигини эълон қилди

    Мудофаа вазири ядровий давлатлар ўртасидаги қарама-қаршилик хавотир уйғотиши кераклигини айтди.

    'Эронда ота қизини пичоқлаб ўлдирди'ning rasmi

    Дунё 25.04.2025 13:19

    Эронда ота қизини пичоқлаб ўлдирди

    У қизини гўзаллик салонида ишлаётганини билиб қолган.

    'Трамп таклиф қилган Украина тинчлик битими Ғарб иттифоқчиларини хавотирга солди'ning rasmi

    Дунё 25.04.2025 11:20

    Трамп таклиф қилган Украина тинчлик битими Ғарб иттифоқчиларини хавотирга солди

    Қримни Россияники деб тан олиш ва Киевдан ён беришни талаб қилувчи режани Ғарб дипломатлари хавфли деб атамоқда.