АсосийЖиноят

Тошкентдаги чорраҳада ЙПХ инспекторини “Tracker” уриб юборди

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

'Тошкентдаги чорраҳада ЙПХ инспекторини “Tracker” уриб юборди'ning rasmi

Жорий йилнинг 23 апрель куни Тошкентдаги чорраҳада ЙПХ инспекторини “Tracker” уриб юборди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, соат 08:30 атрофида пойтахтнинг Дўрмон йўли ва Мирзо Улуғбек кўчалари кесишмасидаги чорраҳада хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори — сержант Анвар Тоштемировни “Tracker” urib кетган.

Шифохонага олиб борилган инспекторга ўнг ва чап қўл кўплаб шилинмалари, чап чаноқ суягининг бир неча жойдан синиши, чап тизза соҳаси ва оёқ юмшоқ тўқималарининг лат ейиши ташхиси қўйилган.

“Тирбандликнинг олдини олиш мақсадида чорраҳага чиқиб, унинг марказида ўзимга қулай жойни танладим. Учинчи қатордан келдими ёки тўртинчи қатордан, билмайман, Tracker келиб урди. Ўша ердаги ҳамкасбларим, Миллий гвардия, ҳаммаси келиб, биринчи тиббий ёрдамни кўрсатди”, — дейди инспектор.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Андижонда ер остидаги яширин йўлак фош этилди'ning rasmi

    Жиноят Бугун 09:52

    Андижонда ер остидаги яширин йўлак фош этилди

    Мазкур тунель орқали товар-моддий бойликлар ноқонуний олиб ўтилган.

    'Самарқандда ҳайдовчи пиёдаларни уриб юборди'ning rasmi

    Жиноят 25.04.2025 10:17

    Самарқандда ҳайдовчи пиёдаларни уриб юборди

    Ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлган.

    'Самарқандда уйида гиёҳвандлик моддаларини сақлаб келаётган шахс қўлга олинди'ning rasmi

    Жиноят 25.04.2025 09:27

    Самарқандда уйида гиёҳвандлик моддаларини сақлаб келаётган шахс қўлга олинди

    Маълум бўлишича, фуқаронинг уйида гиёҳванд моддаларидан ташқари, қалбаки пуллар ҳам бўлган.

    'Тошкент вилоятида табиатга 4 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилди'ning rasmi

    Жиноят 25.04.2025 09:14

    Тошкент вилоятида табиатга 4 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилди

    Ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар Тошкент вилояти Прокуратурасига юборилган.

    'Тошкентда ўқитувчи ўқувчини калласига уриб жароҳат етказди'ning rasmi

    Жиноят 23.04.2025 21:56

    Тошкентда ўқитувчи ўқувчини калласига уриб жароҳат етказди

    “Мударрис” хусусий мактабидаги зўравонлик ҳолати юзасидан суд ҳукм чиқарди.

    'Прокуратура ходими хусусий клиникада бурнини операция қилдириб, вафот этди'ning rasmi

    Жиноят 22.04.2025 11:22

    Прокуратура ходими хусусий клиникада бурнини операция қилдириб, вафот этди

    Марҳумнинг аёли билдиришича, фуқаро клиникага боришидан олдин соғлом бўлган.