Россия Президенти Владимир Путин хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун Россияда қолиш ёки мамлакатни тарк этиш бўйича берилган муддатни 2025 йил 10 сентябрга қадар узайтирди. Бу ҳақдаги Президент фармони Россия норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар порталида эълон қилинди.
Расмий тасдиқдан олдин огоҳлантириш берилганди
Бу қарор Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлигининг аввалроқ берган баёноти билан мос тушди. Унда Қирғизистон элчиси Қувончбек Боконтаев ва Россия Президенти ҳузуридаги Минтақалараро ва хорижий мамлакатлар билан маданий алоқалар бошқармаси раҳбари Игор Маслов ўртасида ўтган учрашувда шундай узайтириш кутилаётгани маълум қилинганди.
Миграция сиёсати кучайгани сабабли чора кўрилган
Аввалги қарорга кўра, Россияда яшаб турган мигрантлар 2024 йил 30 апрелга қадар ўз мақомини қонунийлаштириши керак эди. Бу тартиб Россия ҳукумати томонидан баҳорда кучайтирилган миграция сиёсати доирасида жорий этилган эди.