АҚШ витсе-президенти Жей Ди Венс Украинадаги уруш юзасидан огоҳлантирувчи баёнот берди. Унга кўра, агар можаро тўхтатилмаса, уруш йиллар давом этиши мумкин ва бу ҳолат “ядровий урушга” олиб келиш хавфига эга.
“Украиналиклар урушда ютмайди”
Венс америкалик подкастер Чарли Кирк билан суҳбатда шундай деди:
“Агар бу тўхтамаса, украиналиклар урушда ютмайди. ОАВда уруш яна йиллар давом этса, Россия қулайди деган умид бор, лекин бу ҳақиқий эмас.”
Демографик инқироз ва миллионлаб қурбонлар хавфи
Сиёсатчининг айтишича, уруш давом этса, Россия ва Украина жиддий демографик муаммоларга дуч келади. Энг оғири – яна миллионлаб инсонлар ҳалок бўлиши мумкин.
Музокаралар юзасидан эҳтиёткор оптимизм
Венс, Доналд Трампга яқин бўлган сиёсий арбоб сифатида, АҚШ маъмурияти урушни тўхтатишга интилаётганини таъкидлади. У ўзининг музокаралар борасидаги оптимизми ҳозир аввалгига қараганда кучайганини ҳам айтди.