Эроннинг марказий қисмида жойлашган Исфаҳон шаҳрида пиротехника ва портловчи моддалар ишлаб чиқаришга ихтисослашган компания омборида портлаш содир бўлди. Расмий маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлган, яна икки киши тан жароҳати олган.
Омбор кимёвий ишлаб чиқаришга ихтисослашган саноат мажмуаси ҳудудида жойлашган. Iran International нашрининг хабар беришича, ушбу корхона дронлар ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Бу воқеа Бандари Аббос шаҳридаги йирик портлашдан уч кун ўтгач содир бўлди. У ердаги фалокатда 65 киши ҳалок бўлган эди. Эрон расмийларининг билдиришича, портлашга кимёвий моддаларни сақлашдаги эҳтиётсизлик сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Абдуллоҳ Саййид