Россиянинг Доғистон Республикаси пойтахти Махачқалъада номаълум шахслар ЙПХ ходимларига ҳужум қилгани ҳақида хабар берилмоқда.
Маҳаллий ОАВга кўра, ҳодиса шаҳарнинг шимолидаги Тагиров кўчасида юз берган — номаълум шахслар навбатчилик қилаётган ЙПХ экипажига қарата ўқ узган.
Расман тасдиқланмаган маълумотларга кўра, воқеа оқибатида бир нечта ходим ҳалок бўлган. РИА “Дағистон” ахборот агентлиги уч нафар ЙПХ ходими ҳалок бўлганини билдирган.
Ҳужумчилар ҳодиса жойидан хизмат автомобилини олиб қочган ҳолда яширинган. Шундан сўнг шаҳар ҳудудида “Қидирув” режими жорий этилган.