АсосийДунё

КХДР Россияга 15 мингга яқин мигрантини юборди

2024 йилда Россияга кириб келган шимолий кореяликлар сони ўтган йилга нисбатан 12 баробарга ошган.

'КХДР Россияга 15 мингга яқин мигрантини юборди'ning rasmi

Жанубий Корея разведкаси КХДР етакчиси Ким Чен Ин Россия президенти Владимир Путинга яна бир “совға” юборганини маълум қилган. Аввалроқ қурол ва ҳарбий куч билан ёрдам берган Пхенян эндиликда Россияга меҳнат мигрантларини ҳам юбормоқда.

Шимолий Кореядан 15 мингга яқин ишчи Россияга жўнатилган. Улардан кўпчилиги мамлакатга талабалар визаси билан кирган. Ишчилар асосан Россиянинг Узоқ Шарқ ҳудудларида ишламоқда. Шу билан бирга, маҳаллий бизнес вакиллари ва расмийлар яқин орада шимолий кореялик ишчилар Москвага ва бошқа йирик шаҳарларга ҳам келишидан умидвор.

Иш берувчилар уларни паст иш ҳақи эвазига ҳар куни 12 соатлаб эътирозсиз ишлашга тайёрлиги сабабли қадрлашини билдирган.

WSJ манбасига кўра, 2024 йилда Россияга кириб келган шимолий кореяликлар сони ўтган йилга нисбатан 12 баробарга ошган. Бу эса БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан белгиланган санкцияларга зид бўлиб, Пхенян меҳнат мигрантларини хорижда ишлатишни тақиқлаган. Шунга қарамай, Россия ва Хитой ушбу чекловларни бир неча бор бузган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Сурия президенти Францияга боради'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:47

    Сурия президенти Францияга боради

    Жорий йилнинг 5 феврал куни телефон орқали мулоқот чоғида президент Макрон суриялик ҳамкасбини яқин ҳафталарда Франсияга ташриф буюришни расман таклиф қилган эди.

    'Олаф Шольц лавозимдан кетди'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:51

    Олаф Шольц лавозимдан кетди

    Унинг ўрнини Фридрих Мерц эгаллади

    'Доғистонда номаълум шахслар йўл патруль хизмати ходимларига ўқ узди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:16

    Доғистонда номаълум шахслар йўл патруль хизмати ходимларига ўқ узди

    Маҳаллий ОАВга кўра, ҳодиса шаҳарнинг шимолидаги Тагиров кўчасида юз берган.

    'Илон Маск кўришни тиклайдиган чип устида ишламоқда'ning rasmi

    Дунё 05.05.2025 22:28

    Илон Маск кўришни тиклайдиган чип устида ишламоқда

    Neuralink инсоният учун янги даврни бошлаб бермоқда.

    'Эрон АҚШ базаларига зарба бериши ҳақида огоҳлантирди'ning rasmi

    Дунё 05.05.2025 17:52

    Эрон АҚШ базаларига зарба бериши ҳақида огоҳлантирди

    Эрон ва АҚШ 12 апрелдан бери ядровий музокаралар олиб бормоқда.

    'Шимолий Корея Россияга 15 минг нафар ишчи юборди'ning rasmi

    Дунё 05.05.2025 17:37

    Шимолий Корея Россияга 15 минг нафар ишчи юборди

    Россиялик иш берувчилар шимолий кореялик ишчиларни кам ҳақ эвазига ҳар куни 12 соатлаб шикоятсиз ишлашга тайёр бўлгани учун ҳам қадрлашини билдирган.