АсосийДунё

АҚШ 2026 йилда Ойни ўзлаштиришга 7 миллиард доллар сарфламоқчи

Трамп-Ванс маъмурияти 2026-молиявий йил учун NASA бюджети юзасидан асосий йўналишларни эълон қилди.

'АҚШ 2026 йилда Ойни ўзлаштиришга 7 миллиард доллар сарфламоқчи'ning rasmi

Трамп-Ванс маъмурияти 2026-молиявий йил учун NASA бюджети юзасидан асосий йўналишларни эълон қилди. АҚШ 2026 йилда Ойни ўзлаштиришга 7 миллиард доллар сармоя киритади.


NASA вакилларининг таъкидлашича, ушбу маблағлар Ой ва Марсни ўрганиш жараёнини тезлаштиради ҳамда амалга оширилиши режалаштирилган одам парвози орқали илм-фан ва технологиялар устуворлигини сақлаб қолишга хизмат қилади.

Ажратилган умумий маблағдан 1 миллиард доллар Марсни ўрганиш билан боғлиқ дастурларга йўналтирилади.

Трамп-Ванс маъмурияти 2026-молиявий йил учун Президент бюджети юзасидан асосий йўналишларни тақдим этди. Бюджет Ой ва Марсни инсон орқали тадқиқ этишни жадаллаштиришга қаратилган бўлиб, молиявий жиҳатдан масъулиятли экспедициялар портфелини назарда тутади.


«Бу таклиф, бир вақтнинг ўзида, Ой ва Марсни ўрганиш давом эттирилар экан, муҳим илмий ва технологик тадқиқотларга ҳам устувор аҳамият берувчи сармояларни ўз ичига олади», деди NASAнинг вақтинча раҳбари Жанет Петрo. «Мен Президентнинг NASA вазифаларига кўрсатаётган доимий қўллаб-қувватловини юксак баҳолайман ва маъмурият ҳамда Конгресс билан яқин ҳамкорликда ишлашни сабрсизлик билан кутаман».


Бюджетда назарда тутилган асосий йўналишлар орасида - Хитойдан олдин Ойга қайтиш ва америкаликни Марсга жўнатиш ҳам устувор вазифа сифатида белгиланган. Молиявий жиҳатдан барқарор бўлмаган лойиҳалар, жумладан Mars Sample Return тугатилади.


Шунингдек, Халқаро фазо станциясига (ХФС) хусусий парвозларга ўтиш давом эттирилади — 2030 йилга қадар ХФСдаги экипаж сони камайтирилади ва тадқиқотлар Ой ва Марсни тадқиқ қилишга йўналтирилади.

Абдуллоҳ Саййид

    Бошқа янгиликлар