АсосийДунё

АҚШ етакчиси Форс кўрфазини Араб кўрфази деб номламоқчи

Трамп май ойида Саудия Арабистонига ташрифи давомида бу борада тегишли баёнот берган.

'АҚШ етакчиси Форс кўрфазини Араб кўрфази деб номламоқчи'ning rasmi

АҚШ президенти Доналд Трамп Форс кўрфази номини ўзгартириб, уни Арабистон ёки Араб кўрфази деб аташни режалаштирмоқда. Бу ҳақда икки америкалик амалдорга таяниб, “Associated Press” маълум қилди.

Қайд этилишича, Трамп май ойида Саудия Арабистонига ташрифи давомида тегишли баёнотни берган. Яқин Шарқнинг кўплаб мамлакатларида “Араб кўрфази” ва “Арабистон кўрфази” атамалари кенг қўлланилади. Эрон бундай номланишга қарши чиқмоқда.

Маълумот учун, Форс — бу кўрфазнинг анъанавий географик номи бўлиб, у ҳозирги Эрон ҳудудида жойлашган қадимги Форс давлати шарафига номланган.

    Бошқа янгиликлар