АсосийЖамият

Ўзбекистонда 3,1 магнитули зилзила содир бўлди

Эпимарказда зилзиланинг сезилиш кучи 4 баллни ташкил этган.

'Ўзбекистонда 3,1 магнитули зилзила содир бўлди'ning rasmi

Бугун, 11 май куни Тошкент вақти билан 03:03 да Наманган ва Андижон вилоятида 3,1 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи: 

Пахтаобод тумани 2-3 балл, 15 км; 

Избоскан тумани 2 балл, 20 км; 

Учқўрғон тумани 2 балл, 21 км. 

Маълум қилинишича, эпимарказда сезилиш кучи: 4 баллни ташкил этган.

Зилзила эпимаркази Тошкентдан 263 км жанубий-шарқда жойлашган.

Магнитуда: 3,1. Чуқурлиги: 5 км. Эпимарказ: Қирғизистон Республикаси, Жалолобод.

    Бошқа янгиликлар