АсосийЖамият

Ўзбекистон-Афғонистон бизнес-форумида 45 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 16 та битим имзоланди

Афғонистон ўз тадбиркорларига яратилаётган имтиёзлар учун Ўзбекистон раҳбариятига миннатдорлик билдирди.

'Ўзбекистон-Афғонистон бизнес-форумида 45 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 16 та битим имзоланди'ning rasmi

Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахобов бошчилигидаги мамлакатимиз ишбилармон доиралари вакилларидан иборат делегациянинг Кобулга сафари доирасида Ўзбекистон-Афғонистон бизнес-форуми ва "В2В" шаклидаги учрашувлар ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Форумнинг очилиш маросимида Афғонистон саноат ва савдо вазирининг ўринбосари Аҳмадуллоҳ Зоҳид сўзга чиқиб, Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича амалга ошираётган ташқи сиёсати, ҳамкорлиги ва халқаро майдонда афғон халқини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида олиб бораётган саъй-ҳаракатларини юксак баҳолади. У, шунингдек, "Термиз халқаро савдо маркази", Кобул ва Мозори-Шариф шаҳарларида "Ўзбекистон савдо уй"лари очилганини эътироф этган ҳолда, мазкур тармоқлар имкониятларидан икки мамлакат бизнес вакиллари унумли фойдаланишлари муҳимлигини таъкидлади.

Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахобов ўз навбатида мамлакатларимиз ҳукуматлари сай-ҳаракатлари туфайли сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги савдо ҳажми сезиларли даражада ошганини урғулади.

Афғонистон савдо ва инвестициялар палатаси раиси Муҳаммад Юнус Моманд Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларнинг фаол ривожланиб бораётганини алоҳида таъкидлаб, афғон тадбиркорларига яратилаётган имтиёзлар учун Ўзбекистон раҳбариятига миннатдорлик билдирди.

Расмий тадбирдан сўнг 96 нафар ўзбекистонлик ва 110 нафар афғон тадбиркорлари иштирокида бизнес-форум ва "B2В" учрашувлар ташкил этилди. Мулоқот чоғида озиқ-овқат, электротехника маҳсулотлари ва қурилиш материаллари соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Музокаралар якунида икки давлат ишбилармонлари ва компаниялари ўртасида умумий қиймати 45 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 16 та битим имзоланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Навоийда ҳужжатларда эркак сифатида қайд аёл аниқланди'ning rasmi

    Жамият 13.05.2025 18:46

    Навоийда ҳужжатларда эркак сифатида қайд аёл аниқланди

    Аёл эркак сифатида қайд этилганини пенсия ёшига етганда билган.

    '“Ботаника” турар жой мажмуаси қурилиши тўхтатиладиган бўлди'ning rasmi

    Жамият 13.05.2025 18:32

    “Ботаника” турар жой мажмуаси қурилиши тўхтатиладиган бўлди

    Бунга тадбиркорлар эътирози сабаб бўлган.

    'Депортация қилинганларни қайтариш харажатлари ундирилади'ning rasmi

    Жамият 13.05.2025 17:59

    Депортация қилинганларни қайтариш харажатлари ундирилади

    Ҳукумат қарорига кўра, хорижий давлатнинг қонунчилик ҳужжатларини бузиши натижасида депортация қилинган фуқароларга таъсир чоралари қўлланади.

    'Хитой 1 июндан Ўзбекистон фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим жорий қилди'ning rasmi

    Жамият 13.05.2025 17:24

    Хитой 1 июндан Ўзбекистон фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим жорий қилди

    Визасиз режим ўқиш, меҳнат ва медиа фаолияти билан шуғулланишга нисбатан татбиқ этилмайди.

    'Хориждан депортация қилинган шахсларга “загран” паспорт берилмайди'ning rasmi

    Жамият 13.05.2025 17:17

    Хориждан депортация қилинган шахсларга “загран” паспорт берилмайди

    Бу ҳақда “Меҳнат миграцияси жараёнларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарорида сўз боради.

    'Долларнинг расмий курси ўзгарди'ning rasmi

    Жамият 13.05.2025 16:03

    Долларнинг расмий курси ўзгарди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.