АсосийЖИНОЯТ

Ер савдоси атрофидаги “қора бозорчилик”: фирибгарлар қамровида кимлар бор?

4 вилоятда вилоятларида ўтказилган тадбирларда юз минглаб долларлар, миллионлаб сўмлар эвазига ноқонуний ер савдоси билан боғлиқ ҳолатлар фош этилди.

'Ер савдоси атрофидаги “қора бозорчилик”: фирибгарлар қамровида кимлар бор?'ning rasmi

Сув бўйидаги ерлар, фермер хўжаликлари эгалигидаги майдонлар, ҳатто давлатга қарашли ҳудудлар… Пул эвазига кимлар нима таклиф қилмаяпти? Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ўтказган бир қатор тезкор тадбирлар, афсуски, айрим фуқароларнинг ерга доир қонунни менсимаётганини яна бир бор кўрсатди.

Сурхондарё, Наманган, Навоий ва Сирдарё вилоятларида ўтказилган тадбирларда юз минглаб долларлар, миллионлаб сўмлар эвазига ноқонуний ер савдоси билан боғлиқ ҳолатлар фош этилди.

Сурхондарё – дарё бўйидаги ерлар савдоси:

“Тупаланг-Қоратўғ” ирриагатсия тизимлари бошқармасида сув назоратчиси бўлиб ишлаган А.Н. Тупаланг дарёси бўйида, “Аму-Сурхон” тизимига қарашли 32 сотих ер майдонини фуқаро С.Х.га 73 500 доллар эвазига сотмоқчи бўлган. У 70 минг доллар ва 39 миллион сўмни олаётганида қўлга олинди.

Наманган – таниш-билиш орқали ер расмийлаштириш ваъда қилган:

Муқаддам судланган фуқаро Н.Ш. 25 сотих ер майдонини юқори лавозимлардаги танишлари ёрдамида бошқа фуқаро номига ўтказиб беришини айтиб, 60 минг доллардан 30 мингини олаётганда ушланган.

Навоий – 18 гектар ер 190 миллион сўмга баҳоланди:

“Ч.О.” фермер хўжалигига тегишли, ижарага ажратилган 18,7 гектар ер майдонини фуқаро А.Қ. 200 миллион сўмга сотишга келишган. Пулнинг 190 миллиони олинган пайтда у ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ушланган.

Сирдарё – ўзини фермер деб таништириб, ер “сотган”:

Муқаддам судланган Д.Э. ўзини фермер хўжалиги раҳбари деб таништириб, “Мирзачўл” СИЮ ҳудудидаги 13 гектар ер майдонини ўзиники дея кўрсатиб, 100 миллион сўмга “сотишга” уринган. Пулнинг 56 миллион сўмини олаётганида ушланди.

Барчаси Жиноят кодекси доирасида:

Ушбу ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилган, тергов ишлари давом этмоқда.

Ер — бойлик. Лекин бу бойлик устидан ноқонуний йўл билан даромад қилишга уриниш – нафақат қонунга зид, балки бутун тизимга ишончни емирувчи жиноятдир.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Янгийўлда 1,5 гектар ерни 750 минг долларга расмийлаштириб беришни ваъда қилган шахс ушланди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 04.06.2026 02:57

    Янгийўлда 1,5 гектар ерни 750 минг долларга расмийлаштириб беришни ваъда қилган шахс ушланди

    Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидаги давлат захирасида бўлган 1,5 гектар ер майдонини танишлари орқали расмийлаштириб беришни ваъда қилган шахс 20 минг АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинди.

    'Қирғизистонда Ўзбекистонга олиб кетилаётган 34 килограммдан ортиқ наркотик мусодара қилинди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 03.06.2026 10:15

    Қирғизистонда Ўзбекистонга олиб кетилаётган 34 килограммдан ортиқ наркотик мусодара қилинди

    Ҳозирда мусодара қилинган моддаларнинг аниқ таркибини белгилаш учун суд-кимёвий экспертиза тайинланган.

    '643 миллиард сўмдан ортиқ бюджет маблағини талон-торож қилганлик ҳолати фош этилди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 03.06.2026 05:16

    643 миллиард сўмдан ортиқ бюджет маблағини талон-торож қилганлик ҳолати фош этилди

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

    '“Tracker”дан қарийб 9 килограмм гашиш топилди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 03.06.2026 04:22

    “Tracker”дан қарийб 9 килограмм гашиш топилди

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

    'Ўзбекистонда 8 миллиард сўмдан ортиқ қийматдаги биржа қоидалари бузилиши аниқланди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 02.06.2026 16:51

    Ўзбекистонда 8 миллиард сўмдан ортиқ қийматдаги биржа қоидалари бузилиши аниқланди

    Ўтказилган ўрганишлар давомида "Рақобат тўғрисида"ги Қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 170-сон қарори талаблари бузилган ҳолатлар фош этилган.

    'Фарғонада 2 килограммдан ортиқ гашишни сотмоқчи бўлган шахс ушланди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 02.06.2026 10:41

    Фарғонада 2 килограммдан ортиқ гашишни сотмоқчи бўлган шахс ушланди

    Гумонланувчига нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.