Жаҳон банки Ўзбекистонга 100 миллион доллар имтиёзли кредит ажратишни маъқуллади.
Жаҳон банки хабарига кўра, маблағлар қайта тикланувчи энергия манбаларини тақсимлаш тармоқларига интеграциялаш ва электр энергияси таъминоти ишончлилигини оширишга йўналтирилади.
"Ҳудудий электр тармоқлари" (ҲЭТ) корхонаси ҳам ушбу дастурни амалга ошириш учун маблағ ажратади — 50 миллион доллар.
Шу тарзда келгуси беш йил ичида тақсимлаш инфратузилмасини ривожлантиришга 150 миллион доллар сармоя киритилади. Бу устувор ҳудудлар, жумладан, Қорақалпоғистон ва Сурхондарё вилоятларини ишончли электр энергияси билан таъминлашга хизмат қилиши кутилмоқда.
Лойиҳанинг асосий фаолияти қуйидагилардан иборат:
6000 км паст кучланишли электр узатиш линияларини қуриш ва модернизация қилиш;
умумий қуввати 250 мегавольт-ампер бўлган 1200 та тақсимловчи трансформаторни алмаштириш ва ўрнатиш;
ҲЭТ тармоқларида тижорат электр йўқотишларини камайтиришга ёрдам берадиган 150 мингта "ақлли" ҳисоблагичларни улаш;
тақсимловчи тармоқларни автоматлаштириш ва рақамлаштиришни таъминлаш учун 4000 та маълумотлар концентраторини ўрнатиш.