Жорий йилнинг 19 май куни АҚШ Президенти Дональд Трамп Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилади. Бу ҳақда Америка раҳбари ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида ёзиб қолдирди.
Трампнинг таъкидлашича, асосий муҳокама мавзулари – Украинадаги урушни тўхтатиш ва савдо масалалари бўлади.
“19 май куни соат 10:00 (Вашингтон вақти билан) мен Россия Президенти Владимир Путин билан телефонда гаплашаман. Кун тартибида қон тўкилишини тўхтатиш ва савдо масалалари бор. Кейин мен Украина Президенти Владимир Зеленский билан, сўнгра эса НАТОнинг бир қатор аъзолари билан биргаликда суҳбатлашаман”, дея ёзган Трамп.
Трамп, шунингдек, 19 май кунидан яхши натижалар кутаётгани ва сўнгида отишмалар тўхтаб, шафқатсиз уруш якунланишига умид қилиб турганини қўшимча қилган.