АсосийДунё

Украинанинг тақдири ҳал бўлаяптими?

Еврокомиссия раҳбари “ҳал қилувчи ҳафта” ҳақида огоҳлантирди

'Украинанинг тақдири ҳал бўлаяптими?'ning rasmi

Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляен Римда Италия Бош вазири Жоржа Мелони ва АҚШ витсе-президенти Жей Ди Венс билан учрашув ўтказди. Учрашувда асосий эътибор Украинадаги урушга қаратилди.

Фон дер Ляеннинг таъкидлашича, бу ҳафта Украина тақдири учун ҳал қилувчи бўлади. У АҚШнинг бу борадаги ҳаракатларини юқори баҳолаб, урушни тўхтатиш йўлида олдинга силжиш зарурлигини эслатди.

Италия Бош вазири Жоржа Мелони эса Римдаги мулоқот орқали АҚШ ва Европа Иттифоқи ўртасидаги дипломатик алоқаларни янгилашга умид билдирди.

“Европа ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар Ғарб бирлигини сақлаб қолиш учун асосий омил ҳисобланади”, — дейди Мелони.

    Бошқа янгиликлар