АсосийДунё

Европа қайта қуролланмоқдами?

НАТО аъзоси бўлган давлатларда мудофаа харажатлари кескин ошмоқда.

'Европа қайта қуролланмоқдами?'ning rasmi

НАТО аъзоси бўлган давлатларда мудофаа харажатлари кескин ошмоқда. Германия, Полша, Франция ва бошқа Европа давлатлари армияларини модернизация қилишмоқда. Бу жараёнда кимлар етакчи ва бу ҳаракатлар давлат бюджетларига қандай таъсир кўрсатмоқда?

Германияда мудофаа харажатлари 160 млрд еврогача ошиши мумкин

Германия ташқи ишлар вазири ўринбосари Ёханн Вадефул АҚШнинг НАТО давлатларидан ҳарбий харажатларни ЯИМнинг 5 фоизигача етказиш талаби тарафдори. Айни пайтда Германиянинг мудофаа бюджети 90 миллиард еврони (ЯИМнинг 2,1 фоизи) ташкил этмоқда. Агар бу кўрсаткич 5 фоизгача оширилса, ҳарбий бюджет 160 миллиард евродан ошиб кетади. Бу эса молиявий босимни кучайтириши мумкин.

Ҳозирда Бундесверда 182 минг ҳарбий хизматчи бор. Расмий Берлин бу сонни 2031 йилга бориб 203 минг нафарга етказишни мақсад қилган.

Полша: Мудофаа ЯИМнинг 4,12 фоизигача етди

Полша Россиядан келадиган хавфга қарши мудофаа салоҳиятини йиллар давомида мустаҳкамлаб келмоқда. 2024 йилда Варшава ҳарбий соҳа учун ЯИМнинг 4,12 фоизини ажратди. Бу — Европадаги энг юқори кўрсаткичлардан бири. Полша қуролли кучлари 150 минг аскардан иборат бўлиб, уларга профессионал ҳарбийлар ҳамда ҳудудий мудофаа кучлари киради.

Режага кўра, 2035 йилга бориб уларнинг сони 300 минг нафарга етказилади. Бундан ташқари, Полша армияси замонавий ҳарбий техникалар билан ҳам кучайтирилмоқда.

Франция мустақил ядро қудратига эга

Франция Европа Иттифоқидаги ягона ядро қуролига эга давлат бўлиб, ҳарбий сиёсатда мустақилликни сақлаб келмоқда. Президент Эммануэл Макрон 2017 йилдан буён мудофаа бюджетини сезиларли даражада оширди.

Франция армиясида 203 минг аскар хизмат қилади, яна 175 минг нафари ҳарбийлашган бўлинмалар, жумладан, жандармерия таркибида фаолият юритмоқда.

Буюк Британия: Ягона йўналиш – технологиялар

Британия армияси нисбатан кичик ҳисобланади: 2025 йил 1 январь ҳолатига кўра, жами 108 413 нафар ҳарбий хизматчи мавжуд. Аммо Лондон инсон ресурси эмас, юқори технологияларга урғу бермоқда. Дронлар, сунъий интеллект ва лазер тизимлари — Британия армиясининг асосий йўналишлари ҳисобланади. Қироллик денгиз флоти ва ҳарбий-ҳаво кучлари энг замонавий қуроллар билан жиҳозланган.

Италия: Кучли ҳаво кучлари, аммо эскирган қуруқлик армияси

Италия 2024 йилда мудофаа учун ЯИМнинг бор-йўғи 1,49 фоизини ажратган. Бу НАТО талабидан кам (2 фоиз). Бироқ мамлакат 165 минг аскар, икки та авиация кемаси ҳамда Eurofighter ва F-35 қирувчи самолётлари билан кучли ҳарбий-ҳаво кучларига эга.

Шу билан бирга, Италия қуруқликдаги қўшинлари эскирган техникага эга. Буни ўзгартириш мақсадида бош вазира Жоржа Мелони Европадаги энг кучли танк кучларини яратмоқчи. Шу сабабли Rheinmetall компаниясига мингдан ортиқ жанговар ва кўп мақсадли танклар буюртма қилинган.

Европада ҳарбийлаштириш жараёни тобора жадаллашмоқда. Ҳар бир давлат ўзининг хавфсизлигини таъминлаш учун бюджетдан катта маблағ ажратмоқда. Аммо бу ҳаракатлар иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан мувозанатни қандай сақлаб қолади — бу ҳали очиқ савол бўлиб қолмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Байден яна неча йил умр кўриши айтилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:57

    Байден яна неча йил умр кўриши айтилди

    Аввалроқ АҚШнинг собиқ президентига простата саратонининг агрессив шакли ташхиси қўйилганди.

    'Мадридда собиқ украиналик сиёсатчи отиб ўлдирилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:53

    Мадридда собиқ украиналик сиёсатчи отиб ўлдирилди

    Гувоҳларнинг айтишича, икки нафар шахс мотоциклда келиб, Портновга беш маротаба ўқ узган.

    'Украинада 49 минг эркак мамлакатдан қочмоқчи бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:07

    Украинада 49 минг эркак мамлакатдан қочмоқчи бўлди

    Мамлакатда уларга қочишга ёрдам берган 900 га яқин жиноий гуруҳ аниқланган.

    'Исроил Эрон ядровий объектларига ҳужум қилишга тайёрланмоқда'ning rasmi

    Дунё 21.05.2025 18:04

    Исроил Эрон ядровий объектларига ҳужум қилишга тайёрланмоқда

    АҚШ расмийлари Исроилнинг Эронга ҳужуми эҳтимоли кучайганини маълум қилди.

    '"Ғазодаги вазият тобора хавотирли ва оғриқли тус олмоқда"'ning rasmi

    Дунё 21.05.2025 17:52

    "Ғазодаги вазият тобора хавотирли ва оғриқли тус олмоқда"

    Рим папаси инсонпарварлик ёрдамини зудлик билан эксклавга ўтказишни таъминлашга чақирди.

    'АҚШ космосга қурол-яроғ жойлаштиради'ning rasmi

    Дунё 21.05.2025 17:30

    АҚШ космосга қурол-яроғ жойлаштиради

    Трамп “Олтин гумбаз” мудофаа дастурини эълон қилди.