АсосийДунё

Германия танк бригадасини Литвага жойлаштирди

Германия мудофаа вазири Борис Писториуснинг таъкидлашича, Германия НАТО ҳудудининг ҳар бир сантиметрини ҳимоя қилишга тайёр.

'Германия танк бригадасини Литвага жойлаштирди'ning rasmi

Илк бор Германия қуролли кучлари – Бундесвер доимий тарзда хорижда жойлашмоқда. 2024 йил 1 апрелдан Литвада 45-танк бригадаси расмий равишда хизмат бошлади. Бу — Германиянинг НАТОнинг шарқий флангини мустаҳкамлаш йўлидаги энг йирик ҳарбий ташаббусларидан бири ҳисобланади. Бу ҳақда “ДW” хабар бермоқда.

Бригада Литвада доимий асосда қолади — бу Бундесвер тарихида биринчи ҳолат. Ҳарбийлар сафарбарлиги Литва ҳукумати илтимосига биноан амалга оширилмоқда. Мамлакат Россия эксклави — Калининград вилояти ва РФ иттифоқчиси Беларус орасида жойлашган бўлиб, НАТО учун стратегик аҳамиятга эга.

Германия мудофаа вазири Борис Писториуснинг таъкидлашича, Германия НАТО ҳудудининг ҳар бир сантиметрини ҳимоя қилишга тайёр. Бунга жавобан, Литва ҳам ўз мудофаа бюджетини оширди. Германияда эса янги канцлер Фридрих Мертс бошчилигидаги ҳукумат ҳарбий харажатларни кескин оширишга тайёрлигини билдирган.

Бригаданинг тўлиқ сафарбар қилиниши 2027 йил охиригача якунланиши режалаштирилган. Лойиҳанинг молиявий ва логистик жиҳатдан ҳам Германия, ҳам Литва учун мураккаблиги таъкидланмоқда.

Шунингдек, 4800 нафар ҳарбий ва 200 нафар фуқаролик ходимининг Литвада бир неча йил хизмат қилишга кўниктирилиши осон кечмаслиги мумкин. Шу сабабли, Бундесверда хизматни жозибадорроқ қилиш мақсадида, хорижда хизмат қилаётган ҳарбийларга тўланадиган маош миқдорини оширишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '"Ғазодаги ҳар бир бола, ҳар бир гўдак душман" - исроиллик сиёсатчи'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:40

    "Ғазодаги ҳар бир бола, ҳар бир гўдак душман" - исроиллик сиёсатчи

    Исроилнинг собиқ ўта ўнгчи сиёсатчиси Моше Фейглин Ғазо секторини тўлиқ босиб олишга чақирди.

    'Индонезиядаги Дуконо вулқонининг кули 1600 метр баландликка кўтарилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:38

    Индонезиядаги Дуконо вулқонининг кули 1600 метр баландликка кўтарилди

    Мамлакатда зилзилалар ва 130 га яқин ҳаракатдаги вулқонлар мавжуд.

    'Австралияда аср тошқини:  10 минг одам уйсиз қолди, 3 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:08

    Австралияда аср тошқини:  10 минг одам уйсиз қолди, 3 киши ҳалок бўлди

    Қитъанинг шарқий қирғоғидаги 50 мингдан ортиқ аҳолини эвакуация қилиш бўйича кўрсатма берилган.

    'Яна бир Ўзбекистон компанияси ЕИ санкциясига учради'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:20

    Яна бир Ўзбекистон компанияси ЕИ санкциясига учради

    Санкциялар рўйхатига киритилган компания Россия ҳарбий-саноат комплексига кўмаклашишда гумон қилинмоқда.

    'Байден яна неча йил умр кўриши айтилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:57

    Байден яна неча йил умр кўриши айтилди

    Аввалроқ АҚШнинг собиқ президентига простата саратонининг агрессив шакли ташхиси қўйилганди.

    'Мадридда собиқ украиналик сиёсатчи отиб ўлдирилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:53

    Мадридда собиқ украиналик сиёсатчи отиб ўлдирилди

    Гувоҳларнинг айтишича, икки нафар шахс мотоциклда келиб, Портновга беш маротаба ўқ узган.