АсосийДунё

"Ғазодаги ҳар бир бола, ҳар бир гўдак душман" - исроиллик сиёсатчи

Исроилнинг собиқ ўта ўнгчи сиёсатчиси Моше Фейглин Ғазо секторини тўлиқ босиб олишга чақирди.

'"Ғазодаги ҳар бир бола, ҳар бир гўдак душман" - исроиллик сиёсатчи'ning rasmi

Исроилнинг собиқ ўта ўнгчи сиёсатчиси Моше Фейглин Ғазо секторини тўлиқ босиб олишга чақирди.

"Ғазодаги ҳар бир бола, ҳар бир гўдак душман," - деди у.

У Ғазо ишғол қилинганидан кейин исроилликлар учун турар жойлар яратишга чақирди ва "бу ерда бирорта ҳам фаластинлик бола қолмаслиги керак"лигини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, "улар Ғазонинг мавжудлигига қарши курашмоқда."

"Сиз ҳозир (Ғазода) сут эмадиган ҳар бир бола 15 йилдан кейин ўғлингизни ўлдиради," - дея қўшимча қилди Фейглин очарчиликка қарши курашаётган Ғазога инсонпарварлик ёрдами киритилишига қарши чиқиб.

Исроил маъмурияти 18 мартдан бошлаб икки ой давомида гуманитар ёрдам ортилган бирорта юк машинасини 2,3 миллионга яқин фаластинлик яшаётган ва очлик билан курашаётган Ғазога киритмади.

Халқаро босим натижасида Тел-Авив маъмурияти 19 майдан бошлаб инсонпарварлик ёрдами ортилган чекланган миқдордаги юк машиналарига Ғазо чегарасини кесиб ўтишга рухсат берди.

Исроил армияси инсонпарварлик ёрдами ортилган 93 та юк машинаси Ғазо чегарасини кесиб ўтганини маълум қилди. Бироқ Бирлашган Миллатлар Ташкилоти чегарани кесиб ўтган ёрдам ҳали фаластинликларга етказилмаганини таъкидлади.

    Бошқа янгиликлар