АсосийДунё

Германияда аниқлиги юқори “3D хариталар” мамлакат хавфсизлигига таҳдид солмоқда

Билдирилишича, ҳарбийлар ва муҳим объектлар ҳақидаги батафсил маълумотлар очиқланиши давлатнинг миллий хавфсизлигига хавф туғдиради.

'Германияда аниқлиги юқори “3D хариталар” мамлакат хавфсизлигига таҳдид солмоқда'ning rasmi

Германиянинг Шимолий Рейн — Вестфалия ҳудудида ҳар бир квадрат километрни аниқ кўрсатадиган “3D харита” ишлаб чиқилди. Бу харитада ахлат қутисидан тортиб, омборхоналаргача аниқ кўриш мумкин. Лойиҳа фавқулодда хизматлар — ёнғин ва қутқарув гуруҳлари учун мўлжалланган.

Маҳаллий ҳокимият бу харитага компьютердан фойдалана оладиган исталган одам кира олишини билдирганидан сўнг, Германия қуролли кучлари — Бундесвер бу ҳолатни танқид қилди. Уларнинг фикрича, бундай харита ёвуз ниятли шахслар ёки душман кучлар томонидан ҳарбий ва муҳим инфратузилмаларга ҳужум қилишда ишлатилиши мумкин.

Шунга қарамай, бошқа ҳудудлар учун ҳам шу каби хариталар яратилмоқда. Расмийлар энг юқори аниқликдаги версиялар фақат давлат органларига тақдим этилишини билдирди.

    Бошқа янгиликлар