АсосийДунё

Исроилнинг Ғазога қилган ҳужуми ортидан 24 киши ҳалок бўлди

Жасадлар орасида марказий Ғазо шаҳридаги мактабдан бошпана топган оилалар ҳам бор.

'Исроилнинг Ғазога қилган ҳужуми ортидан 24 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Ғазо секторига кеча тунда берилган иккита ҳаво ҳужуми оқибатида 24 нафар фаластинлик ҳалок бўлди. Бу ҳақда "ББC" маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳалок бўлганлар орасида марказий Ғазо шаҳридаги мактабдан бошпана топган оилалар ҳам бор.

Бу мактаб — “Фаҳми ал-Жаргави” номли ўқув юрти — юзлаб одамлар, хусусан “Беит Лаҳия”даги қочқинлар учун ягона бошпана бўлган.

Мазкур мактабга бомба тушганида, ёниб кетган синфхоналардан 20 та жасад чиқарилган. Уларнинг кўпчилиги болалар, баъзилари эса таниб бўлмас даражада куйб кетган инсонлар бўлган.

Маҳаллий фуқароларнинг айтишича, ушбу ҳодисани кўрганлар ҳушидан кетган.

“Ўғлим жасадларни кўриб, ҳушидан кетди. Ҳар тарафда олов, куйган таналар...” – деди мактаб рўпарасида яшовчи фуқаро.

Интернетда тарқалган видеоларда ёнғин ичида қолган мактаб, бақираётган болалар, оғир жароҳатланганлар акс этган.

Ҳалок бўлганлар орасида “Ҳамас” полицияси тергов бўлими бошлиғи Муҳаммад ал-Косиҳ ва унинг бутун оиласи ҳам бор.

Бу ҳужумдан сал олдин, яна бир зарба марказий Ғазодаги уйга берилган. Ҳужум оқибатида тўрт киши ҳалок бўлган.

Бу воқеалар Ғазонинг шимолида сўнгги ҳафтада бошланган кенг кўламли Исроил ҳужумларининг бир қисми.

    Бошқа янгиликлар