АсосийЖамият

Андижонда эркакнинг беҳаё ҳаракатларни ИИБга ошкор қилмаслик учун iPhone талаб қилган аёл ушланди

24 ёшли аёл олдиндан 700 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

'Андижонда эркакнинг беҳаё ҳаракатларни ИИБга ошкор қилмаслик учун iPhone талаб қилган аёл ушланди'ning rasmi

Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси тезкор қидирув хизмати уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан фуқаронинг аризасига асосан ўтказилган тезкор тадбирда товламачилик жинояти фош этилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар қилди. 

2001 йилда туғилган аёл ўзга таниш бўлган эркак томонидан унга нисбатан содир этилган уятсиз бузуқ ҳаракатлар юзасидан Ички ишлар органига қилган аризасини қайтариб олиш ҳамда ушбу ҳолатни эркакнинг оила аъзоларига ошкор қилмаслик эвазига бир дона iPhone 16 Pro русумли телефон аппаратини олиб беришлигини талаб қилиб, олдиндан 700 АҚШ доллари олган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар