АсосийДунё

АҚШда ҳаводан бензин яратадиган қурилма ихтиро қилинди

Бу ускуна атмосферадан углерод диоксидини ютиб, сув ва қайта тикланувчи энергия ёрдамида автомобиллар учун мос келадиган бензин ишлаб чиқаради.

'АҚШда ҳаводан бензин яратадиган қурилма ихтиро қилинди'ning rasmi

Нью-Йоркда жойлашган Aircela стартапи бевосита ҳаводан бензин ишлаб чиқарадиган янги ускуна яратди. Бу ускуна тижорат музлаткичи ҳажмида бўлиб, атмосферадан углерод диоксидини ютиб, сув ва қайта тикланувчи энергия ёрдамида автомобиллар учун мос келадиган бензин ишлаб чиқаради. Бу жараёнда ҳеч қандай ёқилғи талаб этилмайди. 

Aircela ускунаси ҳар куни 10 галлон (тақрибан 38 литр) СО₂ газини йиғиб, 1 галлон (тақрибан 3.8 литр) бензин ишлаб чиқара олади. Ускуна 17 галлонгача ёқилғини сақлаш имкониятига эга. Бу бензин стандарт ёқилғи бакларига тўғридан-тўғри қуйилиши мумкин.

Aircela компанияси ускунани 2025 йил кузида оммавий ишлаб чиқаришни бошлашни режалаштирмоқда. Ускуна турли мижозлар — шахсий фойдаланувчилардан тортиб, ёқилғи қуйиш шохобчалари ва саноат объектларигача мўлжалланган.

Бу технология нафақат углерод чиқиндиларини камайтиришга, балки мавжуд автомобилларнинг экологик таъсирини пасайтиришга ҳам хизмат қилиши мумкин. Aircela компанияси бу усулни карбон-нейтрал ёқилғиларни кенг оммага тезкор етказишнинг энг самарали йўли деб ҳисоблайди. 

Абдуллоҳ Саййид

    Бошқа янгиликлар