АсосийДунё

Руминияда 30 йил ичидаги энг йирик сув тошқини содир бўлмоқда

Сув тошқинидан энг кўп туз кони зарар кўрган.

'Руминияда 30 йил ичидаги энг йирик сув тошқини содир бўлмоқда'ning rasmi

Руминияда сўнгги 30 йил ичидаги энг кучли сув тошқинлари мамлакатнинг бир нечта ҳудудларига жиддий зарар етказмоқда. 2025 йил 29 май куни ёғган кучли ёмғирлар натижасида Ботошани, Ковасна ва Брасов вилоятларида ўнлаб аҳоли пунктлари сув остида қолди, юзлаб одамлар эвакуация қилинди, дея ёзмоқда "Замон.уз". 

Сув тошқинидан энг кўп зарар кўрган ҳудудлардан бири — Трансилванияда жойлашган "Праид" туз конидир. Бу ерда нафақат туз қазиб олинади, балки сайёҳлар учун кўнгилочар парк, тиббий марказ ва ер остида қурилган ибодатхона ҳам мавжуд. Корунд сойининг тошиб кетиши коннинг ишлаб чиқариш ва туристик қисмларига ҳам сув киришига сабаб бўлди. Ер остидаги тўғон сув босимига дош бера олмай қулаб тушгани айтилди. 

Мутасаддилар туз захиралари сувда эриб кетиши, шунингдек, маҳаллий аҳоли даромадсиз қолиши мумкинлигидан хавотирда. Айни пайтда расмийлар сув сатҳининг тушишини кутиб, тиклаш ишларини бошлашга ҳозирланмоқда. Венгрия ҳукумати эса қўшниларига ёрдам таклиф қилган.

    Бошқа янгиликлар