Машҳур миллиардер Илон Маск АҚШ Конгрессида кўриб чиқилаётган янги харажатлар ҳақидаги қонун лойиҳасини кескин танқид қилди. У бу ҳақда ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзиб қолдирди.
“Кечирасиз, лекин мен энди бунга чидай олмайман. Бу улкан, ғазаблантирувчи ва ъчўчқаликъ қонун лойиҳаси – ҳақиқий жирканчлик. Унга овоз берганларнинг барчаси – сизлар нотўғри иш қилганингизни биласиз. Буни ўзингиз ҳам тушунасиз”, — дея ёзди Маск Х (собиқ Twitter) тармоғида.
Унинг айтишича, бу ҳужжат АҚШнинг аллақачон ҳаддан ташқари юқори бўлган бюджет танқислигини 2,5 триллион долларгача оширади ва оддий фуқароларга оғир юк солади.
“Конгресс Американи касодга учратмоқда”, — дея қўшимча қилди у.
Эслатиб ўтамиз, Илон Маск яқинда АҚШ маъмуриятидаги вақтинчалик лавозимини тарк этган эди.
Мазкур қонун лойиҳаси Президент Доналд Трамп томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Унда, хусусан, чегараларни ҳимоя қилиш ва ҳарбий харажатларни ошириш, 2017 йилда Трамп томонидан имзоланган солиқ имтиёзларини узайтириш ҳамда давлат қарзи лимитини 4 триллион долларгача кўтариш кўзда тутилган.
Оқ уй матбуот котиби Керолайн Ливиттнинг айтишича, Трамп Маскнинг бу борадаги фикридан хабардор, бироқ бу унинг позициясига таъсир қилмайди.