АсосийДунё

Табиий офатлар сони нега ошиб бормоқда?

Олимларнинг таъкидлашича, сўнгги йилларда қайд этилган кучли табиий офатлар инсон омили билан боғлиқ иқлим ўзгариши натижасидир. Улар нафақат ҳарорат ошиши, балки офатлар сони ва кучайиши билан ҳам намоён бўлмоқда.

'Табиий офатлар сони нега ошиб бормоқда?'ning rasmi

Жаҳон метеорология ташкилотининг ўтган йилги ҳисоботига кўра, 2024 йилда сайёрада кучи ва кўлами бўйича ўхшаши бўлмаган тахминан 150 та экстремал табиий ҳодиса қайд этилган. Бу воқеалар беқиёс деб баҳоланди — бу турдаги ҳодисалар илгари Ер юзида ҳеч қачон кузатилмаган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу каби ҳолатларга асосий сабаб — иқлим ўзгаришининг давом этишидир.

Океанология институтининг Океан ва атмосфера ўзаро таъсири лабораторияси раҳбари, Россия Фанлар академияси академиги Сергей Гулёв фикрича, сўнгги 100–150 йил ичида инсон фаолияти туфайли юзага келган глобал исиш натижасида ўртача ҳарорат индустриал даврдан олдинги ҳолатга нисбатан тахминан 1,09 даражага ошган. Шу билан бирга, у ер қитъаларида исиш қуруқликда ҳарорат 1,54 даражага, океанларда эса 0,88 даражага ошган. Бу ҳолат Дунё океанидаги юқори иссиқлик сиғими ва инерцияси билан боғлиқ.

Олимнинг қайд этишича, айниқса Арктика каби ўрта ва юқори кенгликлардаги ўзгаришлар жуда тез суръатда кечмоқда. Экваторга яқин ҳудудларга нисбатан бу ерларда ҳарорат анча тез ўсмоқда. Аммо исиш фақат ҳароратнинг ортиши билан чекланиб қолмаяпти — у кучли ва экстремал об-ҳаво ҳодисаларининг кўпайиши билан ҳам намоён бўлмоқда.

У мисол сифатида 2010 йилни келтирган. Ўша йили Россиянинг Европа қисмида ҳарорат меъёрдан 7 даража юқори бўлган иссиқлик қайд этилган. Шу пайтда Сибир ва Покистонда аномал совуқ бўлган, Ғарбий Европада эса кучли ёмғирлар натижасида тошқинлар содир бўлган.

Шу боис, мутахассиснинг сўзларига кўра, глобал исиш бу шунчаки бир асрда бир даражага ҳарорат кўтарилиши эмас — бу ураганлар, ёмғирлар, узоққа чўзилган қурғоқчилик ва вайронкор тошқинларгача бўлган жиддий иқлимий ўзгаришлар мажмуасидир.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Илон Маск демократларни қўллаб-қувватлаши мумкин'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:08

    Илон Маск демократларни қўллаб-қувватлаши мумкин

    Илон Маск ва Трамп ўртасидаги кескин очиқ можародан сўнг Вашингтонда сиёсий вазият кескин тус олди.

    'Россия Киевга ракета ва дронлар билан ҳужум уюштирди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:21

    Россия Киевга ракета ва дронлар билан ҳужум уюштирди

    Ҳужум ортидан 4 киши ҳалок бўлиб, 20 киши яраланган.

    'Украина 20 та Россиянинг бомбардимончи самолётини ишдан чиқарди'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:09

    Украина 20 та Россиянинг бомбардимончи самолётини ишдан чиқарди

    Уларнинг тахминан 10 таси тўлиқ йўқ қилинган, қолганлари эса жиддий зарар кўрган.

    'Германия чегарасида рад этилганлар сони ошмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:07

    Германия чегарасида рад этилганлар сони ошмоқда

    Жорий йилнинг 8 май санасидан то шу кунга қадар 3 278 нафар мигрант Германияга кириш ҳуқуқидан маҳрум этилган.

    'Фридрих Мерц Трампни Европа билан биргаликда Украинадаги урушни тўхтатишга чақирди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:46

    Фридрих Мерц Трампни Европа билан биргаликда Украинадаги урушни тўхтатишга чақирди

    Мерснинг сўзларига кўра, у ва Трамп урушга бераётган баҳоларида якдил ва уни имкон қадар тезроқ тугатиш йўлларини излашмоқда.

    'Ҳиндистонда номаълум йиртқич одамларга ҳужум қилди'ning rasmi

    Дунё 05.06.2025 17:15

    Ҳиндистонда номаълум йиртқич одамларга ҳужум қилди

    Ҳужум оқибатида олти киши ҳалок бўлди.