АсосийДунё

Тошкентда 4 та уй аланга ичида қолди

Ёнғин содир бўлган хонадонларнинг бирида ёқилғи мойлаш маҳсулоти сақланганлиги тахмин қилинмоқда.

'Тошкентда 4 та уй аланга ичида қолди'ning rasmi

Бугун, 5 июнь куни пойтахт Тошкентнинг Олмазор туманида 4 та уйда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, ёнғин 06:27 да Тошкент шаҳар, Олмазор  тумани, Фаробий 4-тор кўчасида шахсий хонадонларнинг бирида содир бўлган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 06:32 да воқеа жойига етиб бориб, 07:12 да ёнғин қуршаб олинган. Шу билан ёнғин 07:34 тўлиқ бартараф этилган.

Айтилган манзилда жойлашган шахсий хонадонлар бир бирига туташ бўлганлиги сабабли ёнғин оқибатида 4 та хонадон ёниб зарарлангани аниқланди.

Маълумот учун, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар тўғрисида хабар тушмаган.

    Бошқа янгиликлар