Эълон қилинган тендер шартларига кўра, АҚШ Давлат департаменти таркибига кирувчи Геология хизмати Ўзбекистонда иккита лойиҳани амалга ошириш учун пудратчилар изламоқда.
Биринчиси – “Ўзбекистон ер усти сувлари ва қор қоплами таҳлили” ва ушбу мавзуда рақамли ахборот базаси яратишни назарда тутади. Айтилишича, лойиҳа “сел оқимлари хавфини баҳолашга қаратилган”.
Иккинчи лойиҳа — Қашқадарё дарёси қайси манбаалардан тўйиниши, жараённинг мавсумий динамикасини ўрганишга қаратилган.
Ҳужжатга кўра, ушбу икки лойиҳа ҳам “Ўзбекистон ҳукуматининг сув манбааларини баҳолаш бўйича илмий-техник салоҳиятини оширишга” қаратилган.
Марказий Осиёда сув ресурслари муаммоси жуда кескин ва ушбу вазиятдан АҚШ Россия ва Хитойни жиловлаш стратегиясининг бир қисми сифатида фойдаланиб, минтақада янги “сиёсий таъсир дастаги”ни қўлга киритиши мумкин, деди RTга берган интервьюсида Халқаро гуманитар ва сиёсий тадқиқотлар институти эксперти Владимир Брутер.