АсосийЖамият

Ўзбекистонликлар туристик мақсадда энг кўп қайси давлатга чиқмоқда?

Миллий статистика қўмитаси сўнгги маълумотларни очиқлади.

'Ўзбекистонликлар туристик мақсадда энг кўп қайси давлатга чиқмоқда?'ning rasmi

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-апрель ойларида жами 2 116,9 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда хорижий давлатларга сафар қилган. 

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 404,5 минг нафарга ёки 23,6 % га ошган.

Жорий йилнинг январь-апрель ойларида хорижий давлатларга сафар қилган Ўзбекистон фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича:

Қирғиз Респ. – 899 минг нафар;

Тожикистон – 388,4 минг нафар;

Қозоғистон – 354,9 минг нафар;

Саудия Арабистони – 133,6 минг нафар;

Россия – 93,9 минг нафар;

Туркия – 64,2 минг нафар;

БАА – 58,8 минг нафар;

Миср – 22,4 минг нафар;

Таиланд – 15,4 минг нафар;

Вьетнам – 11,4 минг нафар;

Бошқа давлатлар – 74,6 минг нафар.

    Бошқа янгиликлар